РЎЗА ТУТИШ ХАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР.

РЎЗА ТУТИШ ХАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР.

1. Диабет билан оғриган одам рўза тутиши мумкинми?
Ха мумкин. Диабетнинг инсулинбоғлиқ турида эса рўза тутмагани маъқул.

2. Хомиладор аёл рўза тутиши мумкинми?
Йўк. Колдирилган рўзасини кейин тутиб берса бўлади.

3. Рўза оғиз одам чўмилиши мумкинми?
Ха. Ховузда чўмилиш, ванна ва душ қабул қилиш мумкин. Сув хўпламаса бўлгани. Қулоқларига сув кирса рўзаси очилмайди. Аммо намлиги юқори хаммомда узоқ қолиш тавсия этилмайди.

4. Кон қуйилаётган одам рўза тутиши мумкинми?
Йўқ. Кучсиз одамларга рўза тутиш мумкин эмас. Кейинча тутиб бериши мумкин.

5. Эмизикли аёлга рўза тутиши мумкинми?
Йўқ. Шариат ва удумлар эмизикли аёлларни рўза тутишдан халос қилади.

6. Рўзадор одам таблетка қабул қилиши, инъекциялар олиши ёки ингалятордан фойдаланиши мумкинми?
Жавоб. Ошқозон орқали ўтадиган барча нарсаларни қабул қилиш маън этилади. Капельницалар, уколлар, кўзга томизиладиган дорилар рўзани бузмайди. Бурунга томизиладиган дориларни ва ингаляторни оғиз очилган пайтда қўллаш маслахат берилади. Улар рўзани бузади. Ўткир хуруж безовта қилса қўлласа бўлади. Очилган рўзасини кейин тутиб беради.

7. Сувсизланиш пайтида рўзасини очиш мумкинми?
Жавоб: Дархол. Агар одамнинг бирор сабаб юзасидан ахволи ёмонлашса (хушидан кетса, онгини йўқотса, вақт ва жойни фарқламай қолса) рўзасини очиб ташлаш ва сув ичириш тавсия этилади. Одам ахволини оғирлашуви рўзанинг асл мақсадларига тўғри келмайди.

8. Диализ пайтида рўза тутса буладими?
Йўқ. Уларга рўза тутиш мумкин эмас. Касаллиги узоқ чўзилса ёрдамга мухтож одамларни кунда икки махал овқатлантириш мумкин.

9. Рўза пайтида диагностик мақсадда тахлиллар топшириш мумкинми?
Жавоб: амбулатор текширувларни кейинга қолдириш мумкин бўлса, холатга қаралади. Аммо қон тахлили, қонга боғлиқ бўлган контраст текширувлар мумкин эмас. Хаётий кўрсатмалар бўйича исталган тахлиллар топширилиши мумкин. Рўза хеч қачон соғлиққа зиён етказишни мақсад қилмайди.

10. Рўза пайтида крем ва малхамлар суртиш мумкинми?
Одамнинг тери танасидан ўтувчи дори воситалари рўзани бузмайди. Аммо тахоратни нотўлиқ бўлмаслиги учун уларни ортиқча қалин суртиб бўлмайди.
 
11. Одам сўлагини юти юборса рўзаси бузиладими?
Йўқ. Рўзадор одам ўз сўлагини ютиб юборса рўзаси бузилмайди.

12. Яқин одамини ўпиш рўзани бузадими?
Йўқ. Инсонни ўпиш рўзани бузмайди. Агарда бу шахвоний мақсадда бажарилмаган бўлса.

13. Намоз ўқимаган одамнинг рўзаси қабул қилинадими?
Рамазон ойида намоз ўқимайдиган одам рўза тутса, бунинг учун унга савоби ёзилади. Аммо шу билан бирга бенамоз бўлгани учун гунохкор хисобланади.

14. Сақич чайнаш рўзани бузадими?
Ха. Сақич чайнаш давомида оғизда ширин суюқлик пайдо бўлади ва унинг ошқозонга тушиши рўзани бузади.

15. Тишни олдирса рўза бузиладими?
Йўқ. Агардаки тиш олдирган пайтида одам жарохатдан оқаётган қонни ютиб юбормаса.

16. Клизма (хуқна) қилса рўза бузиладими?
Ха. Даволовчи клизмада қилинса йўғон ва ингичка ичаклар ўзаро ошқозон билан боғлангани учун улар орқали юборилган дори моддалари рўзани бузади. Тозаловчи клизма рўзани бузмайди.

17. Қон бериш рўзани бузадими?
Йўқ. Зарурат юзасидан кимларгадир қон бериш рўзани бузмайди. Аммо бунда рўзадорнинг холсизланиб кузсизланиб қолмаслигини хисобга олиш керак.

© https://t.me/gepamed_ultra