ОРТИҚЧА ШАКАР ИСТЕМОЛ ҚИЛИШНИНГ ЗАРАРИ ХАҚИДА

ОРТИҚЧА ШАКАР ИСТЕМОЛ ҚИЛИШНИНГ ЗАРАРИ ХАҚИДА

Шакарни қайсидир маънода наркотикка ўхшатиш мумкин. Доимо шакар истеъмол қилаётган одам учун унинг кундалик талабини аста-секин ошириб боришга тўғри келади.
Хаётининг турли даврларида (масалан хомиладорликда ёки пархез ушлаётганда) одамзод шакар истеъмол қилишни чегаралаш мумкин, аммо статистика бўйича шакар истеъмол қилиш йилдан-йилга ортмоқда.

Кўпчилик инсонлар кунлик нормани эрталабки нонуштадаёқ истеъмол қилиб бўлишади. Аммо кунлик норма деганда нимани тушунамиз? Аслида хамма учун бир хил бўлган ягона меёр йўк. Меёр хамма учун индивидуал бўлиб, одамнинг жинси, ёши ва мехнат фаолиятига боғлиқ бўлади. Кардиологлар кўрсатмасига кўра аёллар кунига 6 чой қошиқдан кўп, эркаклар – 8 чой қошиқдан кўп шакар истемол қилиши керак эмас.

Шакар деганда уни оқ қанд холидаги ёки килоли холидаги турини тушуниш нотўғри бўлади. Шакар бир қатор махсулотлар таркибига киради. У меваларда, ичимликларда, десерт таомларда мавжуд. Умуман одам тановул қиладиган барча таомлар таркибида озми-кўпми шакар бор деса хам бўлади. Шунинг учун бир суткада шакар истеъмол қилиш деганда унинг умумий хажми назара тутилади. Хисоб-китобларга қараганда катта ёшдаги одамлар кунига ўртача 22 чой қошиқ, ўсмирлар 34 чой қошиқ атрофида шакар истеъмол қилар экан. Бу кўрсаткичлар духтирлар айтган меёрдан анча баланд хисобланади.
 
Пархезга ўтирган ва ёғсизлантирилган махсулотларни истеъмол қиладиган одамлар ортиқча шакар порцияларини қабул қилиши кузатилади. чунки айнан ёғсиз махсулотлар одатдагидан кўра кўпроқ шакар тутади.
Шакар миқдорини ортиши организмда бош оғриши, ошқозон фаолиятини бузилиши, онгни хиралашуви, хроник толиқиш, кайфиятни бузилиши ва бошқа шу каби шикоятларга сабаб бўлади. Шунинг учун, овқатланиш характерига қараб соғлиқ муаммосини камайтириш мумкин.
 
 
© https://t.me/gepamed_ultra