СУПЕРТАЪМ БИЛИШ ҚОБИЛИЯТИ

СУПЕРТАЪМ БИЛИШ ҚОБИЛИЯТИ

Инсон тилида ўн минглаб таъм билиш рецепторлари жойлашса, яна икки мингтаси тил остида, лабларда, юмшоқ танглайда, халқумда ва ёноқларнинг ички юзасида жойлашади. Хар бир рецептор бор йўғи ўн кундан ўн тўрт кунгача яшаб кейин ўлади ва унинг ўрнига янгиси пайдо бўлади. Шу холат инсоннинг бутун хаёти давомида бир махсулотнинг таъмини хар хил қабул қилишига олиб келади ва ёши ўтган сайин таъм билиш хусусиятларини ўзгаришини сезиш мумкин.


Супертаъм билиш қобилияти – ер шари ахолисининг тўртдан биригагина хос бўлган хусусият хисобланади.
Бу қобилият хисобига овқат таъми бир неча марта ажойиб, ширин пишириқлар – ўта ширин, аччиқ таомлар – янада аччиқ бўлиши мумкин ва хаказо. Супертаъм билиш қобилияти асосан Осиё, Африка ва Жанубий Америка қитъалари вакиллари хос хусусият хисобланади.


Экспертлар хисобига қараганда супертаъм билиш аксарият аёллар учун хос бўлиб, бу хусусияти борлиги хақида уларнинг кўпчилиги узоқ вақт билмаслиги хам мумкин.
Таъм билиш ўта кучли бўлгани сабабли бундай аёллар хар қандай мазани хам суймайдилар. Масалан улар, оддий ва брюссель карамини, грейпфрутли шарбатларни ва кофени хуш кўришмайди.


Таъм билишни ўта сезгирлиги уларнинг тилида жойлашган қўзиқоринсимон ўсимта хисобига амалга оширилиб, бу туғма дўмбоқчада қўшимча таъм билиш рецепторлари ўрин олган. Бундай одамлар кўпинча дегустатор касбини эгаллашади.


© https://t.me/gepamed_ultra