ИНСОННИНГ ХУЛҚИ ВА ХИССИЁТИ ХАҚИДА 12 ФАКТ

ИНСОННИНГ ХУЛҚИ ВА ХИССИЁТИ ХАҚИДА 12 ФАКТ

Хеч ўйлаб кўрганмисиз, инсон хулқи кандай шаклланади, нега инсон турли вазиятларда ўзини айнан шундай тутади. Психология фани бизнинг бош мия ва психикамизнинг қандай ишлаши ва унинг бизнинг хулқимиз, онгимиз ва хиссиётларимизга таъсирини ўрганади. Хар бир инсон ўзига хос бўлишига қарамасдан, улар учун хос бўлган умумий белги ва хусусиятлар хам мавжуд. Қуйида бир нечта шундай бизнинг хулқимиз, хиссиётларимиз ва сезгимизни ифодаловчи рухий фактлар хақида тўхталиб ўтамиз.
 
1: Иштиёқ, қизиқишларимиз ва севги
Психологлар фикрича қизиқишлар 4 ойгача давом этиши мумкин. Агар бундан кейин хам хиссиётларимиз сақланиб қолса Сиз севиб қолган хисобланасиз.

2: Севган одамимизга бўлган нафрат
Одам севган инсонидан аччиқланиши мумкин. Ага бу жахл уч кундан ортиб кетса, демак Сиз уни севмайсиз

3: Менсимасликка бўлган реакциямиз
Одамзодни кимларнидир томонидан менсимаслик холати кузатилса, бош мияда худди физик шикаст олгани каби химик реакциялар кетади.

4: Тунги босинқирашлар
Совуқ хонада ухлаш ёмон туш кўришга олиб келади, хона қанчалик совук бўлса тушларнинг алоғ-чалоғлиги шунчалик юқори бўлади.

5: Ўз-ўзи билан гаплашиш
Уз-узи билан гаплашадиган одамларни тентак дейишади. Аслида эса ўз-ўзи билан гаплашган инсонлар камроқ рухий касалликларга чалинар экан.

6: Айбдорлик хисси
Негадир ёнингизга келиб, Сизда бир саволим бор эди деб сўрашса, 98% холатларда охирги пайтларда қилиб қўйган ёмон ишларингизни эслайсиз.

7: Ноқулай жимлик
Психологлар айтишича сухбатдошлар ўртасига тушган ноқулай жимликни йўқотишнинг энг яхши усули – «Нега жим бўлиб қолдинглар» деб шу жимликни тан олиш хисобланади.

8: Ўзга инсоннинг хиди (уфори)
Агар инсоннинг хиди (бўйи) сизга ёқса, демак унинг иммунитетига жавоб берувчи генлари Сизникига нисбатан қарама-қарши хисобланади. Бу эса турли генлардан туғилган болаларни иммун тизимини кучли бўлишини таъминлайди.

9: «Поғонали ақл»
«Поғонали ақл» (l’esprit d’escalier) французча ибора бўлиб, маълум бир вазиятлар ўтиб бўлгандан кейингина одамга оқилона жавоб келиши билан тушунтирилади.

10: Ўз хиссиётларимизни яшириш
Психологлар фикрича инсон ўз хиссиётларини қанчалик яширса, шунчалик кучлироқ севиб қолиши мумкин.

11: Китоб ўқиш
Инсон китоб ўқиётган пайтида ўз қахрамонинг асосий томонларини ғайриихтиёрий равишда ўзлаштириб олади. Бу эса унинг реал хаётидаги вақтинчалик ёки доимий ўзгаришларга олиб келади.

12: Қитиқлаш
Агар биров Сизни қитиқласа кулгуингиз саросима ва вахима реакцияси хисобланади. Шунинг сабабли хеч қандай хавф-хавотир сезмагани учун инсон ўзини-ўзи қитиқлай олмайди.

© https://t.me/gepamed_ultra