БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР № 3

БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР № 3

Бактерияларнинг энг каттаси 1999 йили топилган Thiomargaritanamibiensis, яъни «Намибиянинг кулранг жемчужинаси» хисобланиб, унинг кўндаланг ўлчамлари 0,75 миллиметрни ташкил этади.  
Бактерияларнинг энг қизиқарли хусусияти кўп йиллар мобайнида уларнинг ташқи кўринишини сақлаган холда, фақатгина ички тузилишини ўзгаргани хисобланади. Бу феномен «Фольксваген синдроми» деб аталган. Кўпчиликка маълум «Фольксваген-қўнғиз» номли автомобиль кўриниши бутун дунёга маъқул бўлгани сабабли унинг ташқт кўринишини 40 йил давомида ўзгартиришмаган.
Одам организмидаги бактерияларнинг умумий вазни икки килограмни ташкил қилиб, уларнинг аксарияти ичакларга тўғри  келар экан.
Ёмғирдан сўнг нам ердан кладиган ажойиб хидни биласизми? Бу хид геоосмин органик моддаси хисобига хосил бўлиб, уни ер юзасида яшовчи актинобактрия ва цианобактериялар томонидан ишлаб чиқарилади.
Олимлар томонидан аниқланган энг қадимги микроорганизмлар бу термоацидофил археобактериялари (thermoacidophiles) бўлиб, улар катта миқдорда кислота тутувчи иссиқ манбаларда яшайди. 55 градусдан паст хароратда улар ўлиб қолади.
Манчестер университети олимларини ўтказган текширувлари мобил телефонларда оёқ кийими товонидагига қараганда кўпроқ микроблар бўлишини аниқланган.
Кўпчилик бацилла ва бактерия икки хил тирик организм деб хисоблайди. Аслида эса улар иккиласи хам бир маънони англатиб, грек тилида «бактерия», лотин тилида «бацилла» дейилади.
Инсон оғзида 40 000 гача турли хил бактериялар яшайди. Ўпишаётган икки одам ўзаро 278 та бактерияларни алмашади. Уларнинг 95 фоизи саломатлик учун хеч қандай хавф туғдирмайди.
Ер шаридаги энг кучли бактерия – гонорея хисобланиб, у ўз вазнидан 10000 марта юқори бўлган юкни кўтара олади.


 © https://t.me/gepamed_ultra