КЎЗ ОСТИДАГИ ҚОВОҚЛАР ОСИЛИШИНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН.

КЎЗ ОСТИДАГИ ҚОВОҚЛАР ОСИЛИШИНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН.

Кўз остидаги қовоқларнинг шишидан қисқа муддатга ёки бира тўла қутулиш усуллари мавжуд бўлиб, қуйидаги усуллардан истаганини танланг ва кўзгудаги ўз жамолингизни кўриб завқланинг.

1. Сув ичинг.
Таажжубки қовоқлар шишидан қутулиш учун кўпроқ сув ичиш тавсия этилади. Негаки айнан шишлар суюқликнинг чиқишини тормозлайдиган тузлар хисобига ривожланади. Сув эса бу тузларни боғлаб, токсинлар билан бирга организмдан чиқиб кетишини таъминлайди. Куни кеча тузланган овқат истеъмол қилган бўлсангиз, йиғлаган бўлсангиз ёки алкоголни хаддан зиёд ичган бўлсангиз тоза ичимлик суви кун бўйи хамрохингиз бўлиши керак.

2. Муздек бирон бир нарса босинг.
Совуқ қон томирларни торайтиради ва турли шишларда ёрдам беради. Кўз атрофидаги шишлар хам бундан мустасно эмас. Қовоқлар шишидан металл қошиқчалардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун даставвал 4-6 дона қошиқни совутгичнинг музхонасига қўйиб совутилади, сўнг навбатма-навбат кўзларга қўйилади.
Яна бир усули музли сувда юзни ювиш ёки компресс қилиш. Бу мақсадда музли сув, сут ёки ўт-ўлан қайнатмасини хам қўллаш мумкин. Компрессни кўзда 10-15 дақиқага қўйилади. Қовоқлар шишида кўп қўлланиладиган бодринг, картофель, ва чой пакетчаларини хам даставвал музлатиб олинса эффекти кучлироқ бўлади.     

3. Табиий ингредиентлардан ниқоб қилинг.
Алоэ шишларни яхши йўқотиб, терини хам намлигини яхшилайди ва майда ажинларни йўқотади. Бунинг учун пахтали дискларни алоэ шарбати билан намлаб, музлатгичга қўйинг ва керак пайтида ишлатинг.  Бошқа усуллар:
•    2 ош қошиқ алоэ шарбатига ярим чой қошиқда бодринг шарбатини қўшиб, ётиш олдидан қовоқларингизга суртинг ва эрталаб ювиб ташлашингиз мумкин.
•    Тухум оқини уриб кўпчитиб кўз атрофига бармоқлар билан суртинг ва 10-15 дақиқадан сўнг ювиб ташланг.
•    Тухум оқини табиий кофе билан аралаштириб, 10 дақиқага қовоқларга ниқоб тайёрлашингиз мумкин. 10 дақиқадан сўнг ниқоб ювиб ташланади (1 та тузум оқига 2 чой қошик кофе ишлатинг).

4. Косметика воситаларини қўлланг.
Қўлбола косметика тайёрлашга вақтингиз ва тоқатингиз бўлмаса тайёр махсулотларни сотиб олинг. Масалан кўз учун ниқоблар. Қоида бўйича улар нафақат шишларни йўқотади, балки намловчи ва ёшга қарши эффект кўрсатади. Кўз атрофи териси учун қўлланувчи кремларни хам ёддан чиқарманг. Уларнинг таъсирини кучайтириш учун музлатгичда сақланг. Агар кўзларингизни эрталаб нафақат шиши балки қизариши хам кузатилса пардоз анжомларингизга аллергияни инкор қилиш керак. Маълум муддатга доимо ишлатиб юрган косметикангиздан фойдаланмай туринг – муаммоларингиз йўқолса ушбу косметикадан воз кечинг.  
 
5. Уйқу режимига риоя қилинг.
Биринчидан тўйиб ухлашга харакат қилинг. 7-8 соатлик уйқу қовоқлар шиши ва кўзлар атрофидаги халқачалардан халос этади. Иккинчидан, уйқу пайтидаги холатингизга эътибор беринг. Коринда ётадиган бўлсангиз суюқликнинг кўзга оқиб келиши осонлашади. Шунинг учун елкада бошингиз остига қўшимча ёстиқни қўйиб ухлаш тавсия этилади. Шу холатда ковоқлар шиши камайиб, суюқлик пастга йўналади.

6. Кўз атрофидаги терини авайланг.
Кўз атрофидаги тери ўта сезгир бўлиб, хар қандай қўпол муомала унинг чўзилиши ва қовоқ шишига сабаб бўлади. Шу сабабли кўзларни ишқаламаслик, хар хил агрессив воситалар (масалан скраб) қўлламаслик, шунингдек, озиқлантирувчи ва намловчи кремлардан фойдаланиш тавсия этилади.  

7. Зарарли одатларингизни ташланг.
Кўз қовоқларни шиши кўпинча тузли овқатларни ортиқча истеъмол қилиш, тамаки чекиш ва алкогол истеъмол қилиш натижасида ривожланади. Бу зарарли одатларингизни ташланг ва одатдагидан хам чиройлироқ кўринишга харакат қилинг.

8. Врачга мурожаат қилинг.
Айрим холларда қовоқлар шиши бир қатор касалликлар хақида ахборот беради. Булар хомиладорлик, дерматит, аллергия, мононуклеоз ва бошқалар бўлиши мумкин. Агар шишлар соғлом хаёт тарзи кечираётган пайтингизда пайдо бўлса врачга мурожаат қилинг.
 

© https://t.me/gepamed_ultra