ДЕПРЕССИВ СИНДРОМ ТУРЛАРИ ВА ДАВОЛАШ

ДЕПРЕССИВ СИНДРОМ ТУРЛАРИ ВА ДАВОЛАШ

Депрессия доим хам кайфиятни тушиши, қайғу ва бепарволик билан намоён бўлмайди. Бу касаллик бир қатор вегетатив бузилишлар, ошқозон-ичак трактини зарарланиши ва эндокрин патологиялар билан хам намоён булади. Депрессив синдром турлари 3 хил бўлади:
1.    маниакал-депрессив синдром
2.    астено-депрессив синдром
3.    вахима-депрессив синдром.

МАНИАКАЛ ДЕПРЕССИВ СИНДРОМ нотурғун психоэмоционал фон билан характерланиб, ўта қўзғалиш ва рухий сиқилиш даврларини алмашинуви билан кечади ва шунга кўра иккита фазаси фарқланади:
1. Маниакал фаза – бунда бемор ўз имкониятларини объектив бахолай олмайди. У ўзини бошқалар қадрига етмаган гениал инсон деб хисоблайди ва қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:
•    ўз харакатларини идора қила олмайди;
•    ортиқча энергия сарфлайди;
•    диккат-эътибори бузилади;
•    имо-ишораларга куч беради;
•    ортиқча кўп ейди;
•    ортиқча кўп алкогол ичади;
•    ортиқча кўп қўзғалувчан ва таъсирчан бўлиб қолади.
2. Депрессив фаза- бемор ўзини анча босиб олади ва шунингдек:
•    тушкунликка берилади;
•    тез толиқади;
•    кайфияти доимо ёмон бўлади;
•    ўзига бўлган муносабати тушиб кетади;
•    уйқусизлик безовта қилади;
•    харакатлари суст бўлиб қолади;
•    диққат эътибори пасайиб кетади;
•    умидсизлик ва ўлим хақидаги фикрлар гирдобида қолади.

Бу синдромнинг оғир холатари ва суицидал мойилликлари бўлганда стационарда даволанади. Уларга антидепрессантлар, кайфиятни кўтарувчи препаратлар, антипсихотроп дорилар буюрилади.



АСТЕНО-ДЕПРЕССИВ СИНДРОМ
Астеновегетатив синдром ташқи ва ички омиллар таъсирида ривожоанади. Ички омилларга турли стресс ва ностабил рухий-эмоционал холатлар кирса, ташқи омилларга хаёт сифатини ёмонлаштирувчи холатлар: онкологик касалликлар, операциялар, травмалар ва бошқа хроник касалликлар киради. Астено-депрессив синдром белгилари қуйидагилар блиши мумкин:
•    таъсирланувчанлик, озиш;
•    ортиқча хиссётга берилиш;
•    Тез толиқиш;
•    Фикрлаш жараёни ва нутқни тормозланиши;
•    Организмни кучсизланиши ва умумий қувватсизланиши;
•    Келажаги хақида қайғули фикрларга бориш;
•    Ошқозон-ичак трактидаги бузилишлар;
•    қон босимини ўйнаши, уйқуни бузилиши;
•    хайз циклини бузилиши, жинсий майлни йўқолиши;
•    жахлдорлик, қўполлик, истерия ва ўринсиз эътирозлар (айниқса ўсмирларда).

Астено-депрессив синдром психотерапия ёрдамида даволанади. Беморлар холати тўлақонли дам олиш ва соматик касалликларни даволагандан сўдаволагандан сўнг кескин яхшиланади. Оғир холатларда беморларга антидепрессантлар ва седатив дорилар буюрилади.

ВАХИМА ДЕПРЕССИВ СИНДРОМИ.
Бу синдром асосан ўсмирлик даврида кузатилиб, шу даврга хос ўзига ишончсизлик, эмоционал нотурғунлик, ноетуклик комплекси ва заифлик фонида ривожланади. У вахима, ортиқча зўриқиш ва турли хил фобиялар билан, юрак уришлари сонини тезлашуви, бош айланиши, оғиз қуриши, кўп терлаш намоён бўлади. Касаллик оғир кечганда беморларда ўз шахсияти ва ташқи атроф-мухитни объектив бахолаш хусусияти йўқолиб, кимдир таъқиб қилаётгандек каби васваса пайдо бўлади. Хамма уларни алдаётганидек, тузоққа туширишга харакат қилаётганидек каби хиссиёт билан яшаб, хар бир инсонда ўз душманини кўради, хар бир гапида «орқа» фикрлар излайди. Бундай мавжуд бўлмаган тахликалар беморнинг энергиясини ва кучини сўриб ташлайди. Бу синдром адреноблокаторлар, антидепрессантлар ва транквилизаторлар билан даволанади.


© https://t.me/gepamed_ultra