ХОМИЛА ЙЎЛДОШИНИ КЎЧИШИ НИМА? САБАБЛАРИ. БЕЛГИЛАРИ.

ХОМИЛА ЙЎЛДОШИНИ КЎЧИШИ НИМА? САБАБЛАРИ. БЕЛГИЛАРИ.

Йўлдошни кўчиши – хомиладорлик даврида тез-тез учраб турадиган жиддий асорат хисобланади. Бу холат тезкор врач ёрдамини талаб қилиб, акс холда хали туғилмаган боланинг хаётини зомин бўлишига олиб келади.

Йўлдош – хомиладорлик пайтида ривожланувчи она ва болани боғлаб турувчи аъзо бўлиб, хомилада кечувчи барча биологик жараёнларга жавоб беради. Боланинг хаёти айнан йўлдошга боғлиқ бўлиб, ундаги носозликлар болада нуқсон пайдо бўлишидан тортиб, нобуд бўлишигача олиб келади.  

Йўлдошни вазифалари:
•    Газлар алмашинувини бошқаради: она қонидаги кислородни хомилага етказиб, у ердан кераксиз газларни олиб чиқиб кетади.
•    Озиқлантириш ва ажратиш вазифалари: сув, витаминлар ва бошқа фойдали озуқалар кириб, хаёт фаолияти махсулотлари йўлдош орқали чиқарилади.
•    Гормонал вазифаси: Эндокрин без вазифасини ўтаб, мухим гормонлар (хорионик гонадотропин, плацентарный лактоген, пролактин, прогестерон) ишлаб чиқаради. Улар хомиладорликни нормал кечишини таъминайди.
•    Химоя вазифаси: Она қонидан хомилага ўтувчи антитаначалар иммун химояни хосил қилади.

Йўлдош кўчиши, у қандай кечади:

Йўлдош кўчиши бу йўлдошни бачадон шиллиқ қаватидан қисман ёки тўлиқ ажралиши бўлиб, улар оралиғида қонни уюб қолиши ва ўзаро оғлиқликни камайиши билан характеланади. Натижада болани озиқланиши ва кислород билан таъминланиши бузилади.

Нормал жойлашган йўлдошни эрта кўчиши сабаблари:
•    Қон томир тизимидаги ўзгаришлар (гипертония, буйрак патологиялари, диабет, семизлик)
•    Бачадон патологиялари (яллиғланишлар, миома, ривожланиш нуқсонлари)
•    Зарарли одатлар (чекиш, алкогол кўп ичиш, наркотиклар)
•    Кўшимча холатлар (камқонлик, аллергия, шикастланишлар, стресс)
•    Аутоиммун холатлар (тизимли қизил волчанка)

Йўлдош кўчиши белгилари:
•    Кон кетиши;
•    Бачадон тонуси (зўриқиши) ва оғрик синдроми;
•    Болани юрак фаолиятини ўзгариши.

1. Кон кетиши: ташқи (кўринувчан), ички (яширин) ва аралаш бўлиши мумкин.
•    Ташқи қон кетишда қин орқали жигаррангли ажралмаларни келиши кузатилади. улар йўлдошни четлари ажралганида кузатилади.
•    Ички қон кетишларда йулдошнинг марказий қисмидан ажралиши, четларини бутунлигини сақланиши кузатилиб, қон улар оралиғига тўпланади (гематома).
2. Оғриқ синдроми: кўпроқ ички қон кетишларда кузатилиб, ўтмас ва хуружсимон бўлади. Бунда бачадон тонуси, пальпатор оғриқ, оғриқни сонга ва белга бериши кузатилади.  
3. Хомилани юрак фаолиятини бузилиши йўқотилган қон миқдорига ва кўчиш юзаси катталигига боғлик бўлади. Йўлдошни ¼ қисмини ажралишида – болани хомила ичи дискомфорти, 1/3 қисми ажралса оғир гипоксия, ½ қисми ажралса хомилани нобуд бўлиши кузатилади.

© https://t.me/gepamed_ultra