СОҒЛИҚ ХАҚИДА 10 ТА ХАҚИҚАТ

СОҒЛИҚ ХАҚИДА 10 ТА ХАҚИҚАТ

№ 1. Уйдирма: Тирноқдаги оқ доғлар - организмда кальций етишмовчилиги белгиси.
Хақиқат - Тирноқдаги доғлар тирноқнинг механик шикастлангани билдиради холос.

№ 2. Уйдирма: Қоронғу хонада китоб ўқиш кўриш ўткирлигини бузади.
Хақиқат – Нимқоронғу хонада китоб ўқиш натижасида кўз мускулларининг зўриқиши ва тез толиши кузатилади. Кўриш сифатига буни таъсири бўлмайди
 
№ 3. Уйдирма: Бош оғриқлари бош мия ўсмаларининг белгиси хисобланади.
Хақиқат – Бош оғришининг 1001 та сабаби бор. Бу сабабларнинг аксариятини бош миядан ташқарида жойлашган аъзолар патологиялари ташкил этади.

№ 4. Уйдирма: Қандли диабет, ширинлик кўп истеъмол қилганларда ривожланади.
Хақиқат – Шакар истеъмол қилишнинг бу касаллик келиб чиқишига ахамияти йўк. Кандли диабетда организм шакарни ўзлаштира олмайди холос.

№ 5. Уйдирма: Ширинлик егач, дархол тишларни тозалаш зарур.
Хақиқат – Аксинча ширинлик истеъмол қилингач, тиш эмали юмшайди ва шу пайтда тишларни ювиш уларни зарарланишига сабаб бўлади. Яхшиси бирор соат кутиб туриш кейин ювиш фойдалироқ.

№ 6. Уйдирма: Жигар циррози фақат спиртли ичимлик ичган одамларда кузатилади.
Хақиқат – Жигар циррозини ривожланиши учун, алкогол қўшимча омил бўлиши мумкин, цирроз вирусли гепатитнинг B, C, D турлари билан оғриган одамларда, ўт йўллари патологиялари натижасида, токсинлар ва дори воситаларини дозасини ортиб кетиши натижасида, айрим паразитар ва инфекцион касалликлар (эхинококкоз, бруцеллез, цитоплазмоз ва токсоплазмоз) оқибатида ривожланиши мумкин.

№ 7. Уйдирма: Туғруқдан кейинги депрессия белгиларидан қутулишнинг иложиси йўқ.
Хақиқат – Аслида туғруқдан кейинги депрессия унчалик кўп учрамайди. Энг асосийси туққан онанинг ён атрофидагилар, айниқса турмуш ўртоғининг она ва болага муносабати яхши бўлиши керак. Туғруқдан кейинги депрессия сабаблари кўп: она жамиятдан ажралиб қолгиси келмайди, турмуш ўртоғи ва оиланинг бошқа вакилларига қарам бўлиб қолгиси келмайди, она бўлиш даражасигача етилмаган бўлса. Шунинг учун доимо туққан аёлни қўллаб қувватлаш керак.

8. Уйдирма: Тўйиб овқат егандан сўнг чўмилиш мумкин эмас. Чўкиб кетишинг мумкин, хамма қон ошқозонга кетиб, оёқ-қўлларинг ишламай колади.
Хақиқат – Овқатланиш хам, чўмилиш хам қон циркуляциясини тезлашишини талаб этади, лекин енгил дискомфортдан бошқа хеч қандай хавф кузатилмайди.  

№ 9. Уйдирма: Резинка сақичларни ютиш мумкин эмас, улар хазм бўлмайди.  
Хақиқат – Ютиб борилган сақич хам, бошқа истеъмол қилинган махсулотлар каби маълум даражада парчаланади ва қолган қисми организмни тарк этади. Ичаклар харакатини тўсилиши даражасигача бориши учун бир вақтнинг ўзида 30-50 тагача сақични ютиш керак бўлади.

№10. Уйдирма: Бармоқларни қисирлатиш мумкин эмас. Артритга олиб келади.
Хақиқат – Бармоқларни қисирлатганда суяклар эмас, бўғимлар ичидаги хаво пуфакчаларини бармоқларни тортганда ёрилиши хисобига овоз чиқади. Бу жараён кавитация дейилади.


© https://t.me/gepamed_ultra