ЖИГАР ХАҚИДА КИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

ЖИГАР ХАҚИДА КИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

1.    Жигар – одам танасидаги оғирлиги бўйича теридан кейин иккинчи ўринда турувчи аъзо бўлиб, унинг вазни катта ёшдаги одамларда 1,5 кг га тенг.


2.    Жигар – организмдаги гормонлар ва биологик актив моддалар миқдорини бошқаради. Уларнинг ортиқча миқдори жигарда парчаланади.


3.    Жигар орқали артериал ва веноз қон оқиб ўтади. Бундай холат хеч бир аъзода йўқ. Капиллярлар тўрида қоннинг барча турлари қўшилиб кетади. Шунинг учун жигар кислородни артериал ва аралаш капиллярлардан олади.


4.    Жигар хужайралари ўз-ўзидан қайта тикланиш хусусиятига эга бўлган ягона аъзо хисобланиб. Унинг бирор бўлагини кесиб олинса маълум вақтдан сўнг шу жойи ўсиб тикланади.


5.    Жигар организмнинг асосий хазм қилиш аъзоси хисобланиб, бир суткада 1 литргача ўт суюқлиги ишлаб чиқаради.


6.    Жигар одам танасидаги энг иссиқ аъзо хисобланади. Тананинг кескин совишида жигар иситиш хусусиятига эга (печень –печь сўзидан олинган).


7.    Жигар хеч қачон оғримайди, парчаланиб ириб кетган тақдирда хам. Чунки унинг хужайраларида оғриқ рецепторлари йўк. Оғриқ сезувчи хужайралар жигарнинг капсуласида мавжуд бўлиб унинг кескин катталашувида жигар сохасида ўтмас оғриқлар, осилиш ва тиқилиш хисси сезилади.


8.    Жигар қон сақловчи захира манбаи хисобланади. Организм кўп миқдорда қон йуқотганда у кичрайиб, ўз депосидаги қон хужайраларини қон томирларига ташлайди.


9.    Жигарда хар дақиқада миллионлаб химиявий реакциялар бажарилади. Шунинг учун олимлар уни «химик лаборатория» деб аташади.


10.    Тиббиёт марказларида жигарни кўчириб ўтказиш хизмати ўртача 314 600 долларни ташкил этади. Бу энг қиммат операциялардан бири бўлишига қарамасдан жигар трансплантологиясига талаб кучаймоқда. Жахонда хар йили 8000 тагача жигарни кўчириб ўтказиш бўйича ташрихлар бажарилади.


© https://t.me/gepamed_ultra