ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛИ ОНАЛАР УЧУН 25 МАСЛАХАТ

ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛИ ОНАЛАР УЧУН 25 МАСЛАХАТ

Оилада «онасини боласи» эмас, ЭРКАК киши шаклланиши учун, келажакда хар бир вазиятда онасининг кўзига термуладиган ИНФАНТИЛ бола эмас, ўз нуқтаи назарига эга бўлган, битта гапли, мустақил фарзанд ривожланиши учун она тарбияси мухим ахамиятга эга. Қуйидаги қоидалар оналар учун. Эсингизда тутинг, бўлажак муаммоларни ўғлингиз ўрнига эмас – ўғлингиз билан хамкорликда (бирга) хал қилишни ўрганинг.        

1. Ўғлингиз нимани хис қилаётган бўлса, шуни гапиришга ўргатинг.
2. Ўғлингиз нима ишни бошласа, шунга ишқибоз бўлинг.
3. Кир ювишни ўрганинг.
4. Ўғлингиз билан бирга китоб ўқинг.
5. Унинг қизиқишларини тўғри тақдирланг.
6. Эркаклар орасида ўғлингиз тақлид қилиши мумкин бўлган муносиб номзод борлигига ишонинг.
7. Аёллар орасида ўғлингизнинг диққатга сазовор тимсол (идеали) борлигига ишонинг.
8. Ўзингиз шу тимсолга айланишга харакат қилинг.
9. Ўғлингизни ўзини тутишга ва бошқа яхши урф-одатларга ўргатинг.
10. Унинг ишонч-эътиқодини хеч қачон поймол қилманг.
11. Баъзи вақтларда хушмуомила, мулойим бўлиш кераклигини тушунтиринг.
12. Вақти келганда ўз кийимини «кир» қилишига рухсат беринг.
13. Керак бўлса футбол ўйнашни Сиз хам ўрганинг
14. Ўғлингиз билан кўчада тез-тез айланинг.
15. Ўйин пайтида доим ютқазиб берманг, у хам ютқазишни ўргансин.
16. Унга бошқаларга кўмаклашишни ўргатинг.
17. Амалий кўникмалар орқали барча нарсани ўрганиш мумкинлигини тушунтиринг.
18. Нимага? Деган саволига доим жавоб беринг.
19. Доимо ёнингизда тоза дока ва бинтлар юрсин.
20. Маълум вақт отаси билан ёлғиз қолиши учун имкониятлар яратинг.
21. Ўғлингизнинг хамма энергиясини чиқариб ташлаши учун имконият беринг.
22. Бирга қўрғон қуришни ўргатинг.
23. Янги-янги жойларга олиб боринг.
24. Вақти-вақти билан махкам қучиб, ўпиб туринг.
25. Уйда доимо ўғлингизга мадад берувчи инсонлар бўлишини таъминланг.
 


© https://t.me/gepamed_ultra