ОДАМ ХАМ АЧИЙДИМИ?

ОДАМ ХАМ АЧИЙДИМИ?

ОДАМ ОРГАНИЗМИ АЧИГАНИНИ 4 ТА ХАВФЛИ БЕЛГИСИ

Одам танаси мия ва нерв охирларидан бошлаб, ошқозон ва лимфа тугунларигача – ўзаро чамбарчас боғланган тизим бўлиб, хужайралараро моддалар алмашинуви доимо мувозанатда туради. Бу мувазанатнинг бирор бир қисмида муаммо пайдо бўлиши турли касалликлар, толиқиш ва умумий холсизликка сабаб бўлади. Бу мувозанат организмнинг кислота-ишқор баланси бўлиб, қоннинг pH-кўрсаткичи билан бахоланади.
 
Қоннинг pH-кўрсаткичи нима?
Бу оддий сўз билан айтганда ички аъзоларнинг нормал фаолият юргизиши учун талаб қилинадиган кислота-ишқор мухити хисобланиб, масалан: ошқозонга нормал овқат хазм қилиш учун юқори кислоталилик талаб этилса, турғун иммунитет учун ишқорий мухит керак бўлади.

Организм кислоталилиги ортгани белгилари:
Бу тана хароратини ўлчаш каби, ёки лабораторияда лакмус қоғозга қон томчисини томизиш орқали осонгина аниқланмайди. Буни билиш учун организмга қулоқ солиш керак бўлади:

1- белги: Ортиқча вазн.
Танадаги ортиқча кислоталар инсулин миқдорини кўплаб ажралишига бу эса ўз навбатида кескин ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Организмнинг тозаловчи тизимлари ортиқча кислотани чиқариб ташлашга қурби етмай қолади ва уларни ёғларга бириктириб хужайраларга боғлаб қўяди. Бу эса танадаги ишқорий мухит фонида нормал кечувчи метаболик жараёнларни фаолиятига таъсир этиб, ортиқча калорияларни ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади.
Эътибор беринг, хеч қайси усул билан озишни эплай олмаётган бўлсангиз, бу Сизнинг организмингизни кислоталилик мухити ортиб кетганлиги (ачигани) хақида билдиради.

2-белги: Суякларнинг мўртлашуви.
Одам организми ақлли бўлиб, кислоталилик мухити ортганда у ишқорни бошқа жойлардан истайди, бу эса асосан суяклардир. Бошланишида Сиз бунга эътибор қаратмаган бўлишингиз мумкин. Кейинча организмингиз суяклардан барча озуқа моддалар (масалан кальций) ни сўриб олиши натижасида суяклар шикастланиши ва остеопорозга сабаб бўлиши мумкин.
Шунинг учун врачлар остеопорози мавжуд инсонларга юқори миқдорда кислота тутувчи махсулотлар (масалан кофе) истеъмол қилишни таъқиқлайди.
 
3-белги: Тишларни сезувчанлигини ортиши.
2015 йили «International Journal of Chemical Engineering and Applications» журнали организмнинг кислоталилик мухитини ортиши тиш эмали мустахкамлигига салбий таъсир қилиши хақида ёзган.
Тишлардаги коваклардан қутула олмаётган бўлсангиз ёки иссиқ-совуқ овқатларга сезувчанлигингиз юқори бўлса, бу кислота таъсирида тиш эмалининг парчаланиши хисобига бўлиши эхтимолдан холи эмас.  

4-белги: Уйқуни бузилиши.
Уйқусизлик хам организмни кислоталилигини ортганини (ачиганини) асосий белгиси хисобланиб, бу кўпинча организмдан кальцийни ювилиб кетиши (гипокальциемия) натижасида кузатилиши мумкин.
Уйқусизлик дарди давосини излаётган булсангиз аввал қонда кальций миқдорини аниқлаб олинг.

Ортиқча кислоталиликни қандай тўғрилаш мумкин.
Бунинг учун махсус – ишқорий диета талаб этилади, яъни қуйидаги махсулотларни ейиш тавсия этилади:
•    Бош карам; Брокколи; Бодринг;
•    Исмалоқ (шпинат); Ковоқ (кабачки); Сўя;
•    Ёнғоқлар; Писта (семечка); Семечки;
•    Дуккакли ўсимликлар; Узум.

Қуйидаги махсулотларни эса емаслик маъқулроқ:
•    Сут махсулотлари; Тухум; Гўшт;
•    Ёрмали махсулотлар; Консервалар; Кофеин;

Кислоталиликни камайтиришни бошқа йўллари.

Сода ва олмали сирка шарбати. Уч чой қошиқда содани олиб, икки чой қошиқда органик олма сиркаси билан аралаштириб, бироз вишиллаб чиқишини кутасиз, кейин бир стакан (250 мл) сув қўшасиз. Ичимликни бирданига кўтариб ичасиз.

Тозаловчи воситаларни алмаштиринг. 
Деярли барча идиш ювиш воситадари кислоталар тутиб, улар организмнинг кислоталилик мувозанатига жиддий таъсир этади. Химик воситаларни табиий воситаларга алмаштириш ни маслахат берамиз.


© https://t.me/gepamed_ultra