БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА ФАКТЛАР - 1

БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА ФАКТЛАР - 1

1.    Асал ботулизм микроблари ривожланиши учун яхши мухит хисобланади. Катта ёшдаги организм бу бактериялар билан кураша олади, эмизикли ва ёш болалар организми эса буни кўтара олмайди, шунинг учун уларга асал бериш мумкин эмас.
2.    Агар қўлларни қоғозли сочиқлар билан артилса бактериялар миқдори 45-60% га камаяди. Электроқуритгич ишлатилганда эса уларнинг сони 255% га ортади.
3.    Бактерияларнинг радиацияга чидамли тури хам мавжуд бўлиб, улар «Бактерия Конан» деб номланади.
4.    Олимлар радиацияга бардошли бўлган бактериялар ДНК сига ер хаёти хақидаги турли хил маълумотларни ёзиб қолдиришга ўрганишган бўлиб, бу мободо ядроли халокатлар сабаб бўлса, келажакдаги онгли хаётга маълумотларни қолдириш имконини берар экан.
5.    Ошқозон яраси стресс хисобига эмас, бактериялар хисобига ривожланишини исботлаш мақсадида бир олим стаканлаб бактерия тутувчи мухитни ичган. Натижада у ўзида ошқозон ярасини келтириб чиқарган ва бу ихтироси учун Нобел мукофотига сазовор бўлган.  
6.    Сийдик пуфаги ракини даволаш учун йирик шохли қорамолнинг кучсизлантирилган сил бактерияларини инсон сийдик чиқарув каналига юборилганда, хосил бўлган иммун реакция рак хужайраларини парчалаб ташлаши исботланган. Бу усулда ракни даволаш химиотерапиядан кўра эффектлироқ хисобланади.
7.    Она сутидаги шакар (олигосахаридлар) бола учун эмас, ичакдаги соғлом бактерияларни яшаши учун керак бўлади.
8.    Миллионлаб одамларга (айниқса Шарқий Осиё ахолисига) дезодорантлар қўллаш шарт эмас экан. Чунки уларда АВСС11 гени мавжуд бўлиб, у тер ажралишини тўхтатиши ва натижада хид берувчи бактерияларнинг тез ривожланишига сабаб бўлар экан.
9.    Американинг Харбий Денгиз Қўшинлари  1950 йили Сан-Франциско устида маълум бир турдаги бактериялар тўлдирилган шарни портлатишган. «Seaspray» деб номланган бу операция биологик қуроллар тарқатиши мумкин бўлган хаво йўналишларини ўрганишга асосланган эди. Шундан сўнг тез кунларда врачлар шу зонада пневмония ва сийдик йўли инфекцияси билан касалланишни кескин кучайгани хақида маълумот беришган.
10.    Бир чой қошиқдаги ботулизм бактерияси бутун бошли Америка ахолисини йўқотиш имкониятига эга экан.
11.    Тилдаги оқ, ёмон хидли караш овқат махсулотлари бўлаклари эмас, бодомсимон безларнинг караши хисобланади.
12.    Оғиздаги бактерияларини кўплиги хисобига одам томонидан тишлаб қолдириладиган шикастлар энг хавфли хисобланади.
13.    Инсон киндиги бактериялар учун қулай мухит хисобланиб, у ерда уларнинг 1458 та тури мавжуд экан.
14.    Джинси материали эса бактериялар яшаши учун ноқулай мухит хисобланар экан ва бир ойгача ювилмаса хам уларнинг сони ортмас экан.
15.    Инсон организмидаги хамма бактерияларни бир жойга йиғса 2-5 кг вазнга тенг бўлар экан.

    
© https://t.me/gepamed_ultra