1. Врачлар пациентларга телефон рақамини бериши мажбур эмас. Пациентларнинг врачни кўрув вақтини билиш ва навбатга ёзилиши учун ишдаги телефон рақамини олиш мумкин, лекин уй ва мобил рақамини фақат врачнинг ўзи беришга хақли.
2. Врачнинг шахсий телефон рақамини бошқаларга берманг. Агарда очиқ манбаларда эълон қилинмаган бўлса, бемалол бошқаларга бериш мумкинлиги тўғрисида айтилмаган бўлса, врач рухсатисиз бошқаларга унинг шахсий телефони рақамини бериш мумкин эмас.
3. Врачга телефон орқали телефон қилишдан олдин нима мақсадда қилаётганингизни ва Сизни қизиқтирган саволларни белгилаб олинг. Агар саволларингиз кўп бўлса врачни вақтини олмаслик учун бирор қоғозга ёзиб олганингиз маъқул.
4. Телефон қилибоқ врачнинг гаплашишга шароити бор ёки йўқлиги билан қизиқинг. Авваламбор салом бериб, ўзингизни таништиринг ва кейинги саволга ўтиш учун ижозат олинг. Таништириш жараёнида бир ой илгари келган эдим, қизил кўйлакда эдим каби ибораларни ишлатманг.
5. Аниқ лўнда гапиринг. Врачга шошмасдан, яна қайтадан савол бермаслиги учун аниқ гапиринг. Шовқинли жойдан телефон қилманг ва бақириб гапирманг.
6. Гаплашув жараёнида ёзиб боринг. Хотирангиз қанчалик ўткир бўлмасин, врач айтган саналар, дори номлари ва дозаларини дархол қоғозга қайд қилиб боринг.
7. Ўз биографиянгизни телефон орқали гапирманг. Телефон қилибоқ, агар бу врач билан биринчи мулоқотингиз бўлса, ким тавсия қилганини ва қачон врач билан кўришиш мумкинлигини келишиб олинг. Ёдда тутинг, биринчи қўнғироқ бўлажак маслахат вақтини белгилаш учун қилинади.
8. Телефон орқали касаллигингизга даво чораларини ёзишни мақсад қилманг. Фақат Сизнинг шикоятингиз асосида врачга даво режасини айтиш нотўғри бўлади. Мақсадга йўналтирилган даво Сизни объектив текшириш, қон тахлилларингиз ва функционал текшириш усуллари натижалари кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.
9. Врачларга тонг сахарлаб ёки кечки пайт телефон қилмасликка харакат қилинг. Агар врач билан ушбу қўнғироқ хақида илгари келишиб олган бўлсангиз ёки, врач буюрган дори препарати беморнинг хаётига хавф туғдираётган бўлган холатлар, бундан мустасно. Акс холда врач Сизнинг қўнғироғингизга мехр билан жавоб бермаса хайрон бўлмаслигингиз сўралади.
10. Врачларни турли байрамлар билан табриклаш шарт эмас. Яхши мутахассис врачларнинг юзлаб доимий пациентлари бўлади. Дейлик, уларнинг хеч бўлмаса ярми врачни байрам билан табриклайдиган бўлса, врач кунни телефонга жавоб қайтариб, байрамнинг қандай ўтганини билмай қолиши мумкин.
© www.gepamed.uz

