Оппоқ тишлар – идеал хисобланса хам бутун умр давомида тишларни оппоқ холатда ушлаб туриш хамманинг хам қўлидан келавермайди. Умуман тиш ранги унинг шаффоф эмали хисобига эмас, балки унинг остидаги дентин қатлами хисобига белгиланади. Дентин кимдадир оқ-кўк рангда, кимлардадир сарғиш рангда бўлади. Шунинг учун, хар доим хам сариқ тишларга носоғлом деб қараш нотўғри бўлади.
Тишлар сарғайишининг сабаблари қуйидагилар:
1. Тишларни ортиқча тозалаш ва ишлов бериш – тиш эмалининг ингичкалашуви, таъсирчанлиги ва сарғайишига олиб келади.
2. Ирсий омил – сариқ тусдаги тишлар айрим холларда ирсиятга боғлиқ бўлади, ва ота-онасидан болаларига ўтади.
3. Чекиш – кўп чекиш тиш эмали ва кейин дентинини хам сарғайишига олиб келади.
4. Аччиқ чой ва кофени ортиқча кўп истеъмол қилиш, тишларни сарғайтиради.
5. Дориларни таъсири – тетрациклин қатори антибиотиклари тиш эмалига салбий таъсир этади.
6. Озуқа бўёқлари қўшилган махсулотларни (кола, сабзи, қизилча) кўп истеъмол қилиш – улар эмальнинг травмалардан кейин қолган микроёриқларига кириб, рангини ўзгартиради.
7. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш – ортиқча углеводлар тишларни нафақат сарғайиши балки кариесга хам олиб келади.
8. Ёшга хос ўзгаришлар – катта ёшдаги одамларда иккиламчи дентин хосил бўлиб, тиш эмали сарғайишига сабаб бўлади.
9. Кислоталар билан ишлаш – бу тишларда доғларни пайдо бўлишига сабаб бўлади
10. Брекет хисобига тишларни тозалашни қийинлиги.
11. Тишларни нотўғри гигиенаси – эрталаб ва кечки овқатдан кейинги тиш тозалаш қоидасига амал қилмаслик.
12. Темир моддаси тутган сувни кўп ичиш.
13. Ички аъзолар касалликлари – сариқ касаллиги, флюороз, Аддисон касаллиги, буйрак етишмовчилиги.
14. Милклар патологияси – пародонтит, стоматит ва гингивит милкларни қонаши билан кечувчи касалликлар тишларни сарғайишига олиб келади.
Тишлар сарғайишини қандай бартараф қилиш мумкин.
• Юқорида кўрсатилган факторларни йўқотиш керак;
• Тишни оқартувчи пасталар билан ишлов бериш керак;
• Кучли таъсир қилувчи оқартувчи моддалар тутган махсус каппа (накладкалар) ётиш олдидан ёки кундузи бир неча соатга қўйилади.
• Стоматологлар томонидан – тишни ультратовуш билан даволаб, эмалга химоя қатлами суртилади;
Тишлар сарғайишини олдини олиш - бунинг энг яхши усули бу олма ейиш хисобланади. Олма таркибидаги кислота тишларни оқартиради ва эмални химоялайди. Хам фойдали, хам тўйимли.
© www.gepamed.uz

