Қадим замонлардан хайвон гўшти бебахо ва зарур бўлган оқсил, хайвон ёғи ва бир қатор витаминлар манбаси хисобланади. Сўнгги йилларда эса гўшт истеъмоли тўғрисида турли-туман фикрлар пайдо бўла бошланди. Кимдир гўштни ахлоқий нуқтаи назардан қабул қилмаса, кимдир уни хақиқатда организм учун зарарли хисоблайди.
Қайси бири тўғри. Гўштни истеъмол қилиш керакми ёки ундан воз кечиш соғлиқ учун фойдалими? Қуйида гўшт истеъмол қилишнинг фойдали ва зарарли томонлари баён этилади.
ГЎШТ НИМА УЧУН ФОЙДАЛИ?
1. Гўшт аслида хайвонларнинг мускул тўқимасидан иборат бўлиб, 75% сув ва 25 фоиз оқсил, ёғ ва минерал моддалардан ташкил топади. Организмнинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган ўрнини боса олмайдиган аминокислоталарни гўштдан бошқа хеч қайси манбадан олишнинг имкони йўқ. Энг оқсилга бой гўшт – бузоқ гўшти хисобланиб, унинг 78 фоизи қуруқ массадан иборат. Ундан ташқари бузоқ гўштида ёғ кам бўлади. Гўшт спортчилар овқатининг асосий компоненти бўлиб, фаол турмуш тарзига риоя қилувчилар мускул массасини тўлдириш учун айнан гўшт истеъмол қилишлари керак. Оқсил ва аминокислоталар шунингдек, мол гўшти ва қўй гўштида кўп бўлиб, чўчқа гўштида улар камроқ ва бор йўғи 53 фоизни ташкил этади, ёғ эса аксинча кўпроқ.
2. Гўшт минерал моддалардан фосфор, темир, калий, магний, рух ва йоднинг асосий манбаи хисобланади. В гурухи витаминлари, шунингдек витамин А ва Е хам гўштда кўп. Бош мия нерв хужайраларини нормал фаолиятини таъминлаб берадиган В12 витаминини етарли миқдорини гўштдан бошқа манбалардан олишнинг имкони қийин.
3. Гўшт организм томонидан енгил ўзлаштирилиб, керакли энергия ва фойдали махсулотларни осон олиш имконини беради.
ГЎШТ НИМАСИ БИЛАН ЗАРАР ЕТКАЗИШИ МУМКИН?
Бир қатор илмий текширувлар натижасида ортиқча истеъмол қилинган гўшт ва гўшт махсулотларини моддалар алмашинувмини бузилиши, қон-томир ва онкологик касалликларни ривожланишига сабаб бўлиши тасдиқланган.
1. Хайвон ёғи организмда секинлик билан ўзлаштирилади. Ортиқча холестерин қон томирларнинг ички қаватида ўтириб қолиб атеросклероз ривожланишига сабаб бўлади.
2. Гўштни кўп истеъмол қилинганда хосил бўладиган сийдик кислотаси пуринлар алмашинувининг бузилиши, артрит, артроз ва бошқа бўғим билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
3. Гўштни тез-тез ва оз-оздан қабул қилиш организмда чирикли жараёнларни риволанишига олиб келади. Натижада чириш жараёни махсулотлари қонга ўтиб, организмнинг бўшашиши ва бир қатор касалликларнинг кечишини оғирлаштиради. Тўғри кўп холларда жигар ва буйрак бу вазифани уддалайди, аммо бунинг учун улар ортиқча зўриқиш билан ишлашига тўғри келиб, ўзининг фаолият ресурсларини тез сарфлашга мажбур бўлади.
4. Хайвонларни саноат даражасида етиштиришда уларни тез ўсиши ва катта бўлиши учун гормонал ва химиявий қўшимчалар қўлланади. Бу дори воситаларининг аксарияти хайонлар гўштида ўтириб қолиб одам организмига тушиши мумкин.
ГЎШТНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЎҒРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАК?
Юқорилардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, гўштни қабул қилиш керак ва зарур. Аммо буни тўғри ва организмга зарари етмайдиган даражада амалга ошириш керак. Гўштни хам бошқа барча озиқ-овқат махсулотлари сингари меёрида истеъмол қилиш керак.
Инсон организмини нормал фаолият юргизиши учун керакли бўлган оқсил миқдори ўртача тана вазнининг хар килограмига 0,6-0,8 граммга тенг. Бошқача айтганда тана вазни 60 килограмли катта ёшдаги аёл организмида барча фаолиятларни бажариш учун 48 граммгача оқсил керак бўлади дегани. Бу оқсилнинг фақат ярминигина хайвон табиатли бўлиши кераклигини хисобга олсак, организмнинг кундалик талабини қондириш учун 50 граммлик котлетани истеъмол қилиш кифоя хисобланади. Аммо бундай кичик порцияда хар ким хам хар куни тайёрламаса керак. Шундай экан хар куни оз-оздан гўшт истеъмол қилгандан кўра хафтанинг маълум кунлари «гўшт куни» ёки «балиқ кунини» ташкил этиш тавсия этилади.
Гўшт махсулотларини тайёрлашда имкон қадар ёғсиз гўштдан фойдаланиш керак (масалан: бузоқ гўшти, парранда ёки қуён гўшти). Колбаса махсулотларидан воз кечган яхшироқ. Гўштда зарарли моддаларни озроқ қолиши учун уни пиширишдан олдин сувда ивитиш ёки бир неча дақиқа қайнатиб, биринчи бульонни тўкиб юбориш тавсия этилади. Гўштни қовуриб пиширишда эхтиёт бўлиш сўралади. Негаки бунда хосил бўладиган канцероген моддалар ўсма касаллигини ривжланишига сабаб бўлиши мумкин.
Гўштни истеъмол килганда зарарини камайтириш учун уни крахмал тутмайдиган сабзавотлар: карам, бодринг, помидор билан ейиш тавсия этилади. Бу уларни осон хазм бўлишига ёрдам беради.
© www.gepamed.uz

