ОЛИМЛАР УЗОҚ УМР МАНБАСИНИ АНИҚЛАШДИ.

ОЛИМЛАР УЗОҚ УМР МАНБАСИНИ АНИҚЛАШДИ.

32 йил давом этган ва 200 000 кишини қамраб олган текшириш натижалари инсонларга юрак қон-томир касалликларини имконини берувчи  хулосаларни келтириб чиқарди.
Унга кўра организмни куч машқлари билан зўриқтириш шарт эмас, балки овқатланиш балансини нормага келтириш ва бунда асосан ёнғоқларни эсдан чиқармаслик тавсия этилади. Хафтада икки махал ейиладиган бир сиқим ёнғоқ юрак ва қон омирлар билан боғлиқ бўлган муаммоларни ривожланишини чорак маротаба камайтириши исботланди.


Буни аниқлаш учун гарвардлик олимлар 210 000 дан ортиқ хамшира ва шифокорларнинг овқатланиш рационини назорат қилишиб, улар хар икки йилда тегишли сўровномаларни тўлдириб туришди.  
Бутун текшириш даври мобайнида юрак қон томир касалликлари – 14136 холатда, юракнинг ишемик хасталиги – 5910 марта қайд қилиниб, уларнинг бир қисми ўлим билан якунланди.
Аммо мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилган инсонларда юракнинг ишемик касаллиги ва қон томир касалликлари тегишли равишда 15% ва 23% фоизга кам учради.


Ёнғокнинг калориясини юқори бўлишига қарамасдан текшириш жараёнида инсонни тана вазнини ошиши кузатилмади. Аксинча шифокорлар ёнғоқнинг исталган турлари: грек ёнғоғи, бодом, фундук (Кримда ўсадиган ёнғоқ), кешью, хандон писта ёки ерёнғоқни уйиш мумкинлигини таъкидлайди. The Daily Mail хабар беришича уларнинг бари саломатликни сақлашга ва узоқ умр кўришга сабаб бўлади.
Юрак ва қон томирларни даволовчи таъсири билан бирга ёнғоқ махсулотлари бир қатор жиддий касалликлар: саратон, диабет, респиратор инфекциялар ва деменцияни олдини олади.

© www.gepamed.uz