Бир чой қошиқ тузи 2 325 мг натрий тутади. Бу суткалик нормадан бир неча маротаба ортиқ. Ундан ташқари натрий кўплаб махсулотлар ва яримфабрикатларда мавжуд. Ош тузи организм учун керакли бўлиб, сув балансини ушлаб туради ва нерв толалари бўйлаб импульсларни ўткащувчанлигини таъминлайди. Шунингдек, мускулларни қисқариши ва бўшашига таъсир этади. Аммо ўз навбатида натрий саломатликка салбий таъсир этиши мумкин. Организмдаги натрий таркибини буйраклар бошқариб, унинг кўплигида сийдик орқали чиқариб юборади, камайиб кетса – тўплаб туради. Буйраклар ўз вазифасини эплай олмаса натрий қонда купайиб кетади. Бу эса ўз навбатида организмда сувни ушлаб қолиб, қон хажмини кўпайиши, юракни зўриқиши ва қон босимини ортишига олиб кетади. Буларнинг барчаси қон-томир касалликларини ривожланишига омил бўлади.
Натрийнинг кундалик белгиланган нормаси - 2 300 мг га тенг. Аммо бу энг юқори кўрсаткич бўлиб, натрийга сезгирлик юқори бўлганда унинг дозасини камайтириш тавсия этилади.
Кайси махсулотларда натрий мавжуд.
• Барча қайта ишланган махсулотлар: унли махсулотлар, колбаса, сыр, консервалар, фастфуд, тайёр махсулотлар. Уларда туз ва қўшимчалар кўп.
• Табиий манбалар: сабзавотлар, сут махсулотлари, гўшт, балиқ махсулотлари. Масалан, бир стакан сутда 100 мг гача натрий бор.
• Зираворлар. Масалан, бир чой қошиқ (15 мл) сўя соуси 1000 мг натрий тутади.
Натрийни камайтириш учун қуйидагиларга амал қилинг.
• Янги сабзавот ва меваларни кўп истеъмол килинг. Янги гўштни енг, колбаса, сосиска ва ветчинани еманг.
• Тайёр махсулотлар ейдиган бўлсангиз «натрий миқдори камайтирилган» ёзуви борини танланг. Зираворлар қўшилган ёрмаларни ўрнига оддийсини танланг.
• Тайёрлов давомида туз қўшманг.
• Зираворларни кам ишлатинг. Сўя соуси, майонез, кетчуп, горчица – кўп миқдорда натрий тутади. Таомлар маъзасини яхшилаш учун ошкўк, лимон ёки апельсин пўстлоғидан тайёрланган зираворларни ишлатинг.
Махсулотлар этикеткасидаги ёзувларга эътибор беринг.
Таъм орқали махсулотдаги натрий миқдорини аниқлаш қийин. Шунинг учун махсулотлар қутисидаги озуқа қийматига эътибор қаратинг. Уларда одатда туз ва натрий тутувчи бошқа ингридиентлар миқдори келтирилади. Масалан:
• Глутамат натрий (Е621).
• Ош содаси (бикарбонат натрий).
• Юмшатгич.
• Гидрофосфат натрий.
• Альгинат натрий.
• Цитрат натрий.
• Нитрит натрий.
Бир порциясида натрий миқдори 200 мг дан юқори махсулотларни истеъмол қилишлан чекланинг. Бунинг учун қутисида неча порция мавжудлигига эътибор беринг. Магазинларда «натрийни кам тутади» ёки «тузсиз» ёзуви бор махсулотлар кўп. Бундай ёзувлар доимо хақиқатга тўғри келмай одатда қуйидагиларни англатади.
• «Тузсиз». Хар бир порция 5 мг дан кам тутади.
• «Натрий миқдори камайтирилган». Натрий миқдори одатдагидан 50 фоизгача камайтирилади.
• «Туз қўшилмаган». Тайёрлаш жараёнида туз қўшилмаган, ингридиентлари эса кўп натрий тутиши мумкин.
Аста-секин тузсиз ейишга кўникинг.
Тузни камроқ истеъмол қилишни ўрганиш мумкин. Бунинг учун аста-секин унинг миқдорини камайтириш керак холос. Бошланишига тузи камроқ зираворларни ейишга одатланинг. Кундалик туз мидорини эса чорак ош қошикдан камайтиринг. Дастурхонга туздонни қўйимасликка ўрганинг. Вақт ўтиб тузсиз нарса ейишга кўникиб қоласиз ва хатто айрим махуслотлар ортиқча шўр туюлади.
© www.gepamed.uz

