ПИГМЕНТ ДОҒЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

ПИГМЕНТ ДОҒЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

Терида қора ёки жигар рангидаги доғланинг пайдо бўлиши сабаблари кўп: қуёш нури таъсирида узоқ қолиш, солярийда «сунъий қуёш» таъсирини меёрдан ортиқча олиш, моддалар алмашинувини бузилиши, хомиладорлик, витаминлр танқислиги, ошқозон ичак йўллари фаолияти бузилиши, 45 ёшдан кейинги холат.
Пигмент доғлар аёллар юзига хусн қўшмайди, аммо дарров косметолог хузурига чопишга хам сабаб бўла олмайди. Негаки пигмент доғлардан уй шароитида қутулишнинг бир қатор усуллари мавжуд. Қуйида шуларнинг асосийлари хақида гапирилади.
 
1- усул. Янги узилган петрушкани майдалаб тўғраб, ярим стакан хушбўй масса хосил қилинади. Унга бир стакан иссиқ сув қуйилиб, бир соатга қўйилади. Сўнг сузилиб, мубқликка бироз сут қўшилиб, уйқуга кетишдан олдин юзга суртилади.


2- усул. Бодрингни майда қирғичдан ўтказиб, блендерда майдаланг. Хосил бўлган массани юзга суртинг ва 20-25 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювиб ташланг. Кун давомида бу маскани бир неча маротаба қайтариш мумкин.


3- усул. Пигмент доғларни грейпфрут шарбати билан намлаш яхши эффект беради.


4- усул. Қизил қарағат (смородина) нинг янги узилган меваларини эзиб юзга суртиш теридаги доғларни кетказади.


5- усул. 1 ош қошиқ творог + 15 томчи перекисдан + 15 томчи новшадил спирти яхшилаб  аралаштирилади. Хосил бўлган ниқоб терига суртилиб энг узоғи 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.


6- усул. Бу ниқоб гўзаллик учун юзида бироз ачишишни хис қилишга рози бўладиганлар учун бўлиб у хантал (горчица) кукунидан тайёрланади. Бунинг учун уни унча қўйиқ бўлмаган сметана консистенцияси даражасигача илиқ сувда суюлтириб, фақат пигмент доғлар устига суртинг. Бироз ачишиш хис қилгунча ушлаб туриб кейин иччиқ сувда ювиб ташланг. Сўнг терини намловчи крем суртинг.


7- усул. Янги сиқилган лимон шарбатини сув билан 1/10 нисбатда суюлтириб, бу лосьон билан пигмент доғларни артинг. Вақти билан доғларнинг оқариши ва кейинча йўқолиши кузатилади.


8- усул. Қатиқ (кефир) билан кундалик ювиниш пигмент доғларни рангини оқартиради.  


9- усул. Қончўп (чистотель) дан тайёрланган қўлбола лосьон хам пигмент доғларни йўқотади. Бунинг учун 1 ош қошиқ қончўпни 150 грамм сувда қайнатиб, бир неча соат тиндириш керак.


10- усул. Пигмент доғларни йўқотишда косметик лойдан ниқоб қилиш эффектив ёрдам беради. Бунинг учун 1 ош қошиқ оқ косметик лойга + 1,5 чой қошиқ ош содаси + 0,5 қошиқ тальк + бироз водород пероксид қўшиб аралаштирилади. Ниқоб юзга ортиғи билан 15-20 дақиқага қўйилади, кейин илиқ сувда ювилиб, озиқлантирувчи крем суртилади.     



© www.gepamed.uz