ҚОВУННИНГ ФОЙДАСИ ХАҚИДА 10 ТА МАЪЛУМОТ.

ҚОВУННИНГ ФОЙДАСИ ХАҚИДА 10 ТА МАЪЛУМОТ.

Қовун таркибида кўплаб витаминлар ва минерал моддалар мавжуд бўлиб, организмни нормал фаолият кўрсатишини таъминлайди ва рак ёки инсульт каби касалликлардан химоя қилади.

1. Қовунда С витамини жуда кўп
Навларидан қатъий назар 100 грамм қовун организмни витамин С га бўлган кунлик эхтиёжининг 20-30 фоизини таъминлайди. Бу витамин эса одам танасидаги барча аъзо ва тўқималарнинг нормал холатини ушлаб туриб, жарохатларни битиши, тиш ва суякларни тикланиши учун хизмат килади.

2. Қовунда одам организмини кунлик талабини берувчи А витамини етарли

Қовундаги А витамини тери ва шиллиқ қаватлар, тиш ва суяклар учун мухим. Витамин А кўзнинг тўр пардасини химоя қилади, кўриш ўткирлигини кучайтиради. Унинг етишмаслиги иммун тизимида муаммоларга сабаб бўлади. Витамин А қовуннинг барча навларида айниқса «канталупа» навида  кўп: 100 грамм бу қовун навида организмни ретинолга бўлган эхтиёжини 112% и мавжуд.
 
3. Қовун энергия бағишлайди
Қовуннинг кўп навларида В гурухи витаминлари бўлиб, шакар ва углеводларни қайта ишланишида иштирок этади. Яъни қовун организмни энергетик жихатидан қувватлантиради.

4. Қовун оздиришга ёрдам беради
Кўплаб мева ва сабзавотлар сингари қовун оздириши исботланган. Унда калория кам (100 грамида 35 ккал), ёғлар эса деярли йўқ. Таркибидаги сувнинг эса тўйиш хиссини чақирувчи, табиий ширинлиги эса шоколадга ейишга бўлган хохишни камайтирувчи хусусияти бор.

5. Қовуннинг ракка қарши эффекти бор
Таркибида юқори миқдорда каротиноидлар тутгани сабабли қовуннинг ракка қарши эффекти мавжуд.

6. Қовун юрак ва қон томирларни соғломлаштиради
Қовун таркибидаги аденозин антикоагулянти қонни суюлтиради ва ўз навбатида юрак касалликлари (инсульт, инфаркт) ни олдини олади. Калий минерали эса қон босимини назорат қилиб, гипертонияни олдини олади.

7. Қовун буйрак касалликларини даволайди
Сийдик хайдовчи эффект бўлгани сабабли ва буйракларни соғломлаштиргани учун уни доимий равишда ва эрталаб истеъмол килиш тавсия этилади. Бундан ташқари қовун ва лимон қўшилиб истеъмол қилинса подагра хақида унутиш мумкин.

8. Қовун хазм тизимини тозалайди
Қовун ичакни тозалаб, ич қотишини олдини олади. Унинг таркибидаги минераллар ошқозон муаммоларига сабаб бўлувчи ортиқча кислоталиликни йўқотади.

9. Қовун терини мулойимлаштиради
Қовун таркибидаги витаминлар терини таранглаштириб, унинг регенерациясини кучайтиради, кексайишга қарши курашади. Бу эффектларни уни истеъмол қилиш ёки бевосита юз ва бўйин терисига қовун бўлакларини 15-20 дақиқага қуйиш орқали олиш мумкин.

10. Қовун сочларни қалинлаштиради
Қовун таркибидаги минераллар ва бир қатор витаминлар сочларни силлиқлиги ва қалин ўсишини таъминлайди, тўкилишини олдини олади.

© www.gepamed.uz