Турли энергетик ичимликлар таркибида бир-бирига ўхшаш ингредиентлар учрайди. Уларнинг қайси бири хақикатда организмни тетиклаштиради, қайсилари эса умуман фойдасизлиги хақида қуйида тўхталиб ўтамиз.
Кофеин
Кофеин - кўплаб энергетик ичимликларнинг ингредиенти хисобланиб, хақиқатда марказий асаб тизими ва юрак қон томир фаолиятини стимуллайди.
Таурин
Таурин - бу инсон ва хайвонларнинг тўқималарида учрайдиган органик аминокислота бўлиб, у организмда ўзи синтезланиши хам мумкин, гўшт ва балиқ махсулотлари орқали хам кириши мумкин. Ички аъзоларнинг нормал ишлаши учун керакли бўлса хам тауриннинг хеч қандай энергетик хусусиятлари тасдиқланмаган.
Гуарана
Жанубий американинг «лиана» номли ер меваси кофеинга жуда бой хисобланади. Агар энергетиклар таркибида «гуаран» тутади деб ёзилган бўлса, «жуда кўп кофеин» мавжуд деб хисоблаш мумкин.
Глюкуронолактон
Глюкуронолактон – бу мода одам организмида синтезланади хам ва смола таркибида хам мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар ўз махсулотларига бу ингридиентни қўшишига қарамасдан энегетик эффекти исботланмаган.
В гурухи витаминлари
В витамини энергетиклар таркибида турли шаклларда учрайди (никотин кислота, фолиев кислота, рибофлавин ёки цианилкобаламин). Бу витаминлар энергетик алмашинувда мухим роль ўйнайди. Муаммо шундаки уларни истеъмол қилганда олинадиган эффект, факат В гиповитаминоз холати мавжуд бўлгандагина сезилади.
L-карнитин
Бу табиий аминокислота жигар ва буйракда синтезланиб, чидамлиликни оширади, чарчоқни камайтиради. Аммо энергетиклар таркибида бу модда сезиларли эффект кўрсата оладиган миқдорда булмайди.
Шакар
Энергетиклар таркибида шакарнинг кўплиги иш фаолиятини кескин ортишига сабаб бўлиши мумкин. Негаки глюкоза тана хужайралари учун энергия манбаи хисобланади. Аммо ортиқча миқдорда шакарни истеъмол қилиш «глюкоза зарбаси» эффектини беришига – энергетик сакрашдан сўнг тез орада толиқиш хиссини пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Хулоса. Агар тетикланишни истасангиз бир чашка аччиқ кофе ичишни тавсия этамиз. Бу энергетикда кофеин ортиқча бўлмайди, шакарни эса таъбга қараб қўшишингиз мумкин.
© www.gepamed.uz

