ШАМОЛЛАГАН ОТА-ОНАЛАР УЧУН 10 ҚОИДА

ШАМОЛЛАГАН ОТА-ОНАЛАР УЧУН 10 ҚОИДА

Шамоллаган ота-оналар фарзанди учун нимаси билан хавфли?
Катта ёшдаги одамларда кузатиладиган тумов, бўғимларининг қақшаб оғриши, бурун битиши, кўзларини ачишиши ва бошқа бир қатор симптомлар билан намоён бўлади. Бу куз-қишки мавсумда кузатиладиган оддий холат. Аммо оилада эмизикли чақалоқ ёки ёш болаларнинг бўлиши шамоллашни уларга хам юқиш эхтимолини оширади. Айнан эмизикли болаларда тумов катталарга нисбатан оғирроқ кечиб, бурни битган чақалоқларнинг эмишида қийинчиликлар туғдиради.
Қуйида айтиладиган бир қатор қоидаларга амал қилиш ёш болаларнинг «ташқаридан» инфекция юқтириб олиш эхтимолини кескин камайтиради.   

Тумовни фарзандингизга қандай юқтирмаслик керак?
1.    Чақалоқларни иложи борича оиланинг бемор кишисидан то уни тузалгунига қадар алохида қилинг. Боланинг онаси оғриганда бу қоидага амал қилишнинг имкони йўқ. Бундай холларда онага доимо докали ниқобда юриш тавсия этилади.


2.    Идеал холатда болани алохида хонада ухлагани маъқул. Бунинг имкони бўлмаса эса, бола ота-онаси билан бирга эмас алохида каравотда ётиши кераклиги тавсия этилади.
3.    Бола овқат тановул қилаётган идишларни стериллигини таъминланг. Айниқса биринчи уч ойликда. Катталарнинг пиёласидан боланинг бутилкасига суюқлик қуйиш маън этилади.
4.    Бола яшайдиган хонани тез-тез (камида кунига икки махал) 10 дақиқа давомийлигида шамоллатиб туринг. Бу ишни бола йўқлигида (тоза хавода сайр қилаётган пайтида) амалга оширинг.
5.    Бола ётган хонани кунига икки махал намли латта билан артиб чиқинг. Бу мақсадда енгил хлор эритмаларини ёки бошқа ювувчи эритмаларни хам қўллаш мумкин.
6.    Бола ётган хонада инфекцион микроорганизмлар учун ноқулай атмосфера яратиш мақсадида майдалаб тўғралган пиёз ёки саримсоқ пиёзни идишга солиб қўйинг. Улардаги фитонцидлар хаводаги мавжуд вирус ва бактерияларни ўлдиради.
7.    Агар болада барибир тумов белгилари бошланган бўлса, унинг бурнига бир томчидан кўкрак сутидан томизинг. Кўкрак сути бола учун нафакат озуқа, балки дори воситаси хам хисобланади. Сунъий боқилаётган болага эса интерферон томизишингиз мумкин. Тумов бир-икки кунда ўтиб кетмаса педиатрга мурожаат қилинг.
8.    Шамоллашни олдини оладиган махсус препаратлар мавжуд бўлиб, уларни иммунитетни носпецифик стимуляторлари деб аталади. Уларга интерферон кириб, ёш болалар учун энг қулай тури бурунга томизиладиган шакли хисобланади. Интерферондан ташқари, «витаон» ёки оксолин малхамини қўллаш мумкин (бурун катакларига суртиш керак ).  
9.    Боланинг хаддан зиёд исиб кетиши, совуқ қотгани каби зарарлидир. Бола яшайдиган хонанинг харорати чақалоқларда 20-22ºС, иккинчи ойдан бошлаб 18-20ºС бўлиши керак. Агар бола соғлом ўсаётган бўлса иккинчи ойдан бошлаб чиниқтирувчи машғулотларни бажариш, турли касалликлардан химоя қилади.

Эпидемия вақтида нима сабабдан мехмонлар чақириш мумкин эмас?
Тумов ва грипп каби шамоллашлар эпидемияси пайтида оиласида эмизикли ва ёш боласи бор ота-оналар маълум муддатга мехмондорчиликларни унутиши керак. Қариндошлар ва танишларингиз буни тушунишлари керак. Акса ураётган ёки йўталаётган мехмонга кўча эшикларини кўрсатсангиз хафа бўлмаслиги керак. Агарда менмоннавислик Сиз учун хамма нарсадан устун турса, уйингизга келган «инфекция манбаини» марлили ниқоб билан таъминланг.