ШИШЛАРНИНГ 5 САБАБИ

ШИШЛАРНИНГ 5 САБАБИ

Шишлар хаммада сув ва тузларнинг организмда кўпайиб кетиши натижасида бўлиши мумкин. Камдан-кам пайдо бўладиган шишларнинг хавотирли жойи йўқ. Аммо шишларнинг деярли хар куни пайдо бўлиши – тезроқ керакли даво чораларини кўришни талаб этади.


Шишларнинг пайдо бўлиши бир қатор муаммоларни туғдиради:
Биринчидан, қовоқ остидаги терини ва юзни шиши эстетик ноқулайлик уғдириши мумкин;
Иккинчидан, оёқ-қўллар шиши ёқтирган пойабзалингизни оғингизга кийишга ёки севимли узугингизни бармоғингизга тақишга халақит бераи;
Учинчидан, энг асосийси шишлар қуйида келтириладиган бир қатор ички аъзоларнинг зарарланишини белгиси бўлиши мумкин.

1. Буйрак билан боғлиқ муаммолар
Буйрак фаолиятининг бузилиши организмда сув ва тузнинг ушланиб қолиши ва натижада шишларга сабаб бўлади. Бундан ташқари айрим буйрак касалликларида қондаги оқсилнинг сийдик билан чиқиб кетиши натижасида камайиши хам шишлар пайдо бўлишига олиб келади.
Белгилари: буйрак шишлари эрталаб пайдо бўлади. Ковоқ остидаги ва юздаги шишлар айнан буйракка хос бўлиб, куннинг иккинчи ярмида улар камаяди.
Нима қилиш керак: сийдик хайдовчи суюқликларни ортиқча истеъмол қилиш нотўғри, чунки сув билан организмдан бфойдали микроэлементлар чиқиб кетиши мумкин. Яхшиси урологга мурожаат қилиб, комплекс даво чораларини ёздириб олинг.

2. Юрак касалликлари
Юрак етишмовчилиги натижасида, қон айланиш тизимида юзага келадиган муаммолар, оёқларда қоннинг ушланиб қолиши ва шишларга сабаб бўлади.
Белгилари: юракка тааллуқли шишлар кечга бориб пайдо бўлиб, эрталабга келиб йўқолади. Юрак шишларини ёқтирган жойи тўпиқлар хисобланади. Шишдан ташқари беморларда кўкрак сохасидаги дискомфорт, бўшашиш, хансираш ва нафас етишмовчилиги белгилари кузатилиши мумкин.
Нима қилиш керак: юрак шишларини мустақил даволашга харакат қилмай, электрокардиография қилдиринг, кардиологга учранг, улар ташхис қўйиб, юрак фаолиятини яхшиловчи препаратларни буюришади.



3. Веналарни варикоз кенгайиши
Варикоз касаллиги 80% аёллар ва 30% эркакларда учрайди. Узоқ тик туриш, кўп ўтириб ишлаш, оёқларни бир-бирини устига ташлаб ўтириш ва бошқа омиллар оёқларда қон циркуляциясини бузиб, веналарни кенгайиши ва шишларга сабаб бўлади.
Белгилари: веналар варикозидан келиб чиқадиган шишлар хам кечга яқин пайдо бўлиб, пайпоқ резинкаси ўрнидаги излар кўринишида болдир ва товонни шиши билан характерланади. Шишга қўшимча «оғир оёқлар синдроми», яъни оёқлардаги оғриқ ва зирқираши кузатилади.
Нима қилиш керак: компрессион трикотаж кийиб юриш оёқларда қон харакатини яхшилайди. Уни тўғри танлаш ва қандай суртма дорилар суртишни флеболог – қон томир мутахассислари белгилайди.


4. Гормонал бузилишлар
Организмдаги гормонал бузилишлар, масалан буқоқ бези томонидан гормонларнинг етарли миқдорда ажралмаслиги натижасида қонда махсус моддаларни тўпланиши ва сувни ушланиб қолиши натижасида шишларга сабаб бўлади.
Белгилари: «гормонал» бузилишлар асосан оёқларда кузатилади. Пайпаслаганда улар зич, бармоқ билан босганда изи қолмайди. Бундан ташқари тана вазнининг ортиши, ич қотиши, уйқучанлик ва брадикардия кузатилади.  
Нима қилиш керак: гормонал тахлиллар (масалан Т3, Т4, ТТГ) ни топширинг ва эндокринолог маслахатини олинг.



5. Аллергик реакциялар
Аллергиялар доим шишлар билан кечади. Шишлар ташқи (масалан, арии чаққаг жойдаги шиш) ва ички бўлиши мумкин. Масалан цитрус махсулотларига аллергияси бор инсонда хиқилдоғида шиш пайдо бўлишини кузатиш мумкин.
Белгилари: арии чаққан жой қизаради, шишади ва қичишади. Квинке шишида, тил, лаблар, бодомсимон безлар ва хиқилдоқнинг шиши пайдо бўлиб, вақтида ёрдам кўрсатилмаса инсон бўғилиши мумкин.
Нима қилиш керак: кичик шишларда антигистамин препаратлар (таблетка ёки мазь холида) буюрилади. Фойда бермаса аллергологга мурожаат қилинг, кортикостероидлар буюрилиши мумкин. Квинке шишига гумон қилинганда дархол тез ёрдамни чақиринг, улар келгунга қадар антигистамин препаратлар қўллаб, шишган жойга совуқ қўйинг.  



Шишларни профилактикаси
Шишларни сабаби кўп бўлгани сабабли унга қарши кураш чоралари хам хар хил бўлади. Аммо кўп холларда шишларни профилактикаси бир-бирига мос келади:
•    Кўпроқ тоза хавода сайр қилинг, пиёда юринг, сопрт билан шуғулланинг – жисмоний харакат ортиқча сувни танадан чиқариб ташлайди;
•    Овқат рационига шишга қарши махсулотларни қўшинг: олма, творог, лимонли чой. Овқатга аллергия бўлса тегишли пархезга риоя қилинг;
•    Тузни исеъмол қилишни кундалик нормасини 2-5 грамгача камайтиринг. Соғлом одамларга кунига 105-2 литргача суюқлик ичиш тавсия қилинса, буйрак ва юрак касаллиги бор инсонлар врачлари билан маслахатлашуви керак;
•    Варикозни олдини олиш учун баланд пошнали оёқ кийимлари кийманг, кечга бориб оёғингиз остига валик қўйиб ётинг.
•    Юз ва қовоқлар шишмаслиги учун елкада ётинг, қоринда ётиш қовоқлар шишларга сабаб бўлади.  




© www.gepamed.uz