Хозирда хотирани яхшилашга қаратилган кўплаб манбалардан қуйида бериладиган кўрсатмаларни топиш мумкин. Бизнинг мақоламизда бу кўрсатмаларнинг энг оммавийлиги, энг эффективлиги ва энг мухимлиги жихатидан кетма-кетликда жойлаштирилган. Мархамат:
1. Қизиқиш уйғотинг.
Бирор бир нарсани ёдлаб қолмоқчи бўлсангиз – унга қизиқинг. Қизиқарли нарсалар улар хақида ўйлашга, уларга хар томонлама назар солишга мажбур қилади. Бу эса ахборотларни хотирада яхшилаб «ўтиришига» сабаб булади.
2. Боғлиқликлар хосил қилинг.
Ассоциациялар хосил қилиш инсон онгидаги янги ва эски маълумотлар орасида боғлиқликлар хосил бўлишига замин яратади. Ўхшатишлар қанчалик яхши бўлса информация бош мияда шунчалик кучлироқ «ўрнашади».
3. Қисмларга бўлиб ўрганинг.
Катта хажмдаги маълумотларни қабул килишда инсон диққат-эътибори ожизлик қилса, ахборотларни бир неча қисмларга бўлиб, хотирага аста секин «жойлаштиришга» харакат қилиш керак.
4. Ёдлаганларингизни қайтариб туринг.
Хотира динамик жараён хисоблангани учун қайтариб туриш ёдлашнинг асосий омили хисобланади. Янги маълумотларни тинмай қўшилиб туриши натижасида эскилари «ўчирила» бошлайди. Маълумот узоқ туришини истасангиз тез-тез такрорлаб туришни ёддан чиқарманг.
5. Тушунишга харакат килинг.
Ёдлашга харакат қилаётган маълумотларни тушуниш ёдлаш сифатига таъсир этувчи асосий омил хисобланади. Тушуниш жараёни бош мияда янги маълумотга оид «логик занжирларни» хосил қилади. Бу эса ахборотларни хотирада «михланишига» ёрдам беради.
6. «Ёдлашни» мақсад қилинг.
Керакли ахборотни ёдлаш учун инсонда шунга йўналтирилган мақсад бўлиши керак. Шундагина инсон фикрлари ва харакати хотирага ёрдам бера олади.
7. Амалиётда қўлланг.
Олган билимларингизни амалиётда қўллаш орқали ассоциатив фикрлаш ва тафаккурни жалб килиш мумкин. Булар хаммаси маълумотларни ёдда қолишига ёрдам беради.
© www.gepamed.uz

