ЭКЗЕМА НИМА ВА У ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

ЭКЗЕМА НИМА ВА У ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

Бу яллиғланиш хатто оддий асабийлашиш натижасида хам ривожланиши мумкин.

Экзема нима?
Экзема – тери яллиғланиш касалликлари, хусусан дерматитнинг энг кенг тарқалган тури хисобланади. Ҳар бешинчи ёш бола ва ҳар ўттизинчи катталарда ушбу касалликни кузатиш мумкин. Касаллик хавфли бўлмасада, ҳаёт сифатини жиддий камайтириш мумкин. Экзема сўзи - грекча " eczeo" - "қайнаб чиқиш"деган маънони билдиради. Одатда экземада терининг зарарланган қисмида суюқлик тутувчи ўнлаб майда пуфакчалар хосил бўлиб, улар қичишади, санчади, куйишади. Бир-икки кундан кейин пуфакчалар ёрилиб, қурийди ва кепакланувчи дағал тери қолдиради.

Экземанинг нохуш белгилари кўпинча бир-икки ҳафтадан кейин йўқолади. Лекин улар йиллаб давом етиши мумкин. Бундай ҳолатда касаллик сурункали шаклга ўтган дейишади. Экземани баъзан атопик дерматит деб аташади. Лекин бу жуда тўғри эмас. "Атопик" "аллергия оқибатида" деган маънони англатади. Бу экземанинг энг кўп учрайдиган шаклидир. Лекин экземанинг сабабларига кўра бошқа турлари хам бор.

Экземанинг қандай турлари бор?

1. Атопик дерматит
Экземанинг бу тури, одатда, эрта ёшда содир бўлади ва ҳаёт давомида гох пайдо бўлиб, гох йўқолиб ўзини эслатиб туради. Атопик дерматитга учта триада симптом хос: булар экзема, астма ва поллиноз (мавсумий аллергия) хисобланади. Шифокорлар атопик дерматит генетика билан боғлиқ ва ирсият орқали узатилиши мумкинлигини айтади. Экземанинг бу тури кўпинча қуйидагича жойлашади:
•    беморнинг қўлида;
•    тизза ва тирсакларнинг букилишларида;
•    тўпиқ устида;
•    юқори қовоқларда, қулоқларда;
•    ёноқларида (болаларда).

2. Контактли дерматит
Бу холда тошмалар маълум бир буюм ва воситалар таъсирига реактив равишда пайдо бўлади. Таъсирловчи воситалар сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин:
•    ювувчи воситалар, кийим оқартувчилар;
•    терини парваришловчи воситалар ва декоратив косметика;
•    совун ва парфюмерия;
•    ювелир тақинчоқлар;
•    латекс;
•    никель;
•    бўёқлар;
•    захарли ва токсик ўсимликар;
•    эритувчилар;
•    тамаки тутуни.

3. Дисгидротик экзема
Қичийдиган пуфакчалар бармоқлар, кафтлар ва оёқ тагларида пайдо бўлади. Экзема пайдо бўлишида хар хил омиллар комбинацияси: қўл ва оёқларни терлаши ва организмнинг стрессга шахсий реакция сабаб бўлиши мумкин.
Дисгидротик дерматит аёлларда кўпроқ учрайди.

4. Қўл экземаси
Дерматитнинг бу тури фақат кафт ва қўлларга таъсир қилади. Қўллар экземаси қисман контакт дерматитга ўхшайди: кўпинча терини безовта қилувчи кимёвий моддалар билан ишлайдиганларда учрайди - тозалаш, кир ювиш ёки сартарошхонада ишлаш каби. Бироқ қўлларнинг экземаси қишда совуқ ва қуруқ ҳаво таъсирида ҳам юзага келиши мумкин.


5. Нейродермит
Шифокорлар ушбу турдаги экземанинг кўринишларини психоэмоционал холатларга организмнинг реакцияси билан боғлашади, аммо бу аниқ эмас. Одатда, нейродермитлар тери касалликларига мойил бўлган ва экзема ёки псориазнинг бошқа турларини бошдан кечирганларда учрайди.

6. Нуммуляр экзема
Касалликнинг бу турида терида тангачадек юмалоқ доғлар устида содир бўлади (лотинча нуммулар сўзи "танга" деган маънони англатади). Нуммулар қичишиш, айниқса оғир бўлиши мумкин. Кўпинча нуммулар дерматит ҳашаротлар чақиши ёки металлар ёки кимёвий аллергик реакциялар сабаб бўлади. Бироқ, ҳатто қуруқ терида хам экземаниг бу турини қўзғатиши мумкин.

7. Стазис дерматит
Шунингдек димланган дерматит деб хам аталиб, оёқнинг болдир ва товон қисмида кузатилади. Оёқларнинг пастки қисмидаги қон айланиши билан боғлиқ муаммолар хисобига ривожланади. Стазис дерматит кўпинча оёқларнинг шиши ва варикоз томирларидан азият чекадиганларда учрайди.

Экзема қандай даволанади?
Бу тошманинг сабабига боғлиқ. Масалан, ёш болаларда экзема тухум, сут, сўя, буғдой, қулупнай, цитрус мевалар, шоколад истеъмол қилиш билан боғлиқ. Таъсирланишни камайтириш учун боланинг рационини ўзгартириш ва ундан озуқа аллергенларини олиб ташлаш лозим.
Қичиш билан кечувчи тошма ва доғларда дерматологга, ёш болаларга эса педиатрга учраш керак. Врачлар бир қатор саволлар бериш орқали касаллик сабабларини аниқлайди. Масалан:
•    Нима еб ичасиз? Терини таъсирланиши хусусияти пайдо бўлишидан олдин янги маҳсулотлардан фойдаландингизми?
•    Қандай ювиш воситалари, совун, косметика ишлатасиз?
•    Бўш вақтингизда нима қиласиз? Эҳтимол, ўрмонда ёки ўтлоқларда юриш (заҳарли ўсимликлар билан алоқа қилиш хавфи мавжуд) ёки хлорли сув билан ҳовузда сузишни ёқтирасизми?
•    Ваннада ёки душда қанча вақт сарфлайсиз? Сув ҳарорати қандай?
•    Қанчалик тез-тез асабийлашасиз?
•    Яқин қариндошларингиз орасида дерматитдан ҳам азият чекадиган одамлар борми?
Шунингдек врачлар аллергияга тест топширишингизни сўраши мумкин. Бунда терига озроқ дозали кўп учрайдиган аллерген моддалар тутувчи махсус пластырь ёпиштирилади. Кейин 20-30 дақиқа ўтгач пластырь ечилиб, реакция мавжудлиги текширилади. Кўрик ва тест натижасига кўра дерматолог керакли даво муолажа тавсия этади. Масалан:
•    Кортикостероид малхам ва кремлар, тери қичишишини камайтириш ва терини тиклаш учун;
•    Антигистамин таблеткалар;
•    Қизариш ва қичишиш чақириши мумкин бўлган иммун жавобни пасайтирувчи препаратлар;
•    Антибиотиклар - қашилган жойга бактериал инфекция қўшилишини олдини олиш учун;
•    Ультрабинафша ванналар – ультрабинафша нурлар тошмаларни камайтиради.

Экземани қандай қилиб енгиллаштириш ва олдини олиш мумкин?
1. Терини намланг
Бу айникса терини экземадан кўпроқ зарарланадиган қисмлари: қўллар, ёноқлар, болдир, товонга тегишли. Кунига камида икки марта (имконият борича  ванна ёки душдан сўнг) уларга ёғли крем (малхам ёки лосьон) суртинг.
2. Сув муолажалари вақтини қисқартиринг

10-15 дақиқадан ортиқ чўмилмасликка харакат қилинг ва бунда илиқ (иссиқ бўлмаган) сувдан фойдаланинг.
3. Фақат хидсиз ва юмшоқ совундан фойдаланинг
Антибактериал ва ароматли ювувчи воситалар тери ёғини агрессив ювиб ташлайди, ва эпидермисни қуритади.
4. Юмшоқ латта билан артинг
Чўмилиб бўлгач терини юмшоқ латтада артиб, тернии намловчи крем суртинг.
5. Экзема чақирадиган сабабларни топишга ва уларни бартараф қилишга харакат қилинг
Дерматит келтириб чиқарувчи энг кўп тарқалган сабаблар:
•    айрим озуқа махсулотлари (айниқса ёш болалар учун);
•    стресс;
•    тўғри келмайдиган ювувчи воситалар, совун, косметика;
•    терлаш;
•    хлорли сув;
•    турли ўсимликлар чанглари;
•    уй чанги, моғор.
•    Ювелир тақинчоқлар;
•    Ўта паст ёки юқори харорат.

Агар экзема келтириб чиқарган таъсирловчи моддани аниқлаш қийин бўлса, кундалик юритинг. Унда қаерда бўлганингиз, нима еганингизни қайд қилиб боринг. Касаллик қўзиганда кундаликка қараб, аллергенни топиш имконияти пайдо бўлади.

www.gepamed.uz