КОРОНАВИРУСЛИ БЕМОР БИЛАН КОНТАКТДА БЎЛГАНГА ЎХШАЙМАН. НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

КОРОНАВИРУСЛИ БЕМОР БИЛАН КОНТАКТДА БЎЛГАНГА ЎХШАЙМАН. НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Касалланиш хавфи ортгандаги оддий тавсиялар.

Симптомларни текшириб кўринг
Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра COVID-19 коронавируси билан зарарланиш белгилари бошқа кўпгина ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) белгиларидан кескин фарқ қилмайди: қуруқ йўтал, юқори иситма, нафас олишни қийинлашуви, томоқдаги оғриқ, бўшашиш ва хаказо. Камдан кам холларда кўнгил айниши ва қусиш, бош оғриши, ич кетиши ва бурунлар битиши кузатилади. Касаллик кучайганда ва оғир босқичларида беморларнинг деярли ярмида фоизида шунингдек, неврологик симптомлар, жумладан таянч ва харакатланишдаги муаммолар ва нутқ бузилиши белгилари кузатилган.    
Агар Сизда айтиб ўтилган белгилардан қуруқ йўтал, хансираш ва иситма каби симптомлар кузатилса катта хавф билан COVID-19 инфекциясини юқтирган бўлишингиз эхтимоли мавжуд.

Тез ёрдамга қўнғироқ қилинг
COVID-19 инфекцияси белгилари кузатилганда тез ёрдамга қўнғироқ қилган маъкул. Хаттоки Сизга бу оддий шамоллашга ўхшаса хам участка врачингизни уйга чақирган холда ёки поликлиника билан телефон орқали боғланиб Сизни безовта қилган сипмтомлар хақида огохлантиришингиз зарур.   
Коронавирус инфекциясига текшириш зарурияти бор-йўқлиги хақида даволовчи врачингиз қарор чиқаради. Одатда COVID-19 инфекциясига текшириш учун бурун халқумдан  суртма олинади ва унинг натижалари ўртача бир суткада маълум бўлади. Мустақил равишда коронавирус инфекциясига текшириш назарда тутилмаган. Текшириш бепул амалга оширилади. Касаллик симптомлари ва уни аниқлаш юзасидан саволлар туғилганда ахолига коронавирус муаммоси бўйича ахборот берувчи @bot_askcoronauz  телеграмм боти, шунингдек, +998712764966 ёки 1003 телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.   

Ўз холатингизни назорат қилиб туринг
Сиздаги симптомларнинг ривожланганлик даражаси ва умумий холатингизга қараб врачингиз Сизни уйда даволанишни тавсия этади ёки стационар даволанишга йулланма беради. Биринчи холатда ўзингизни саломатлигингизни назорат қилишингиз талаба этилади ва ахволингиз ёмонлашса яна қайта шифокорларга мурожаат қилишингиз керак. Хар қандай холатда хам ўзингизни мустақил даволаш ва врач кўрсатмасидан бошқа препаратларни қабул қилиш қатъиян маън қилинади. 

Ўзингизни изоляциялашга харакат қилинг
Касалликнинг давомийлиги одатда икки хафтани, оғир кечганда эса 3-6 хафтани ташкил этади. Агар врач Сизга уйда даволаниш тавсия этган бўлса бу даврда кўчага чиқмасликка харакат қилинг. Атрофингиздаги яқинларингизни химоялаш учун хонангизни алохида қилиб, улар билан контактни чегараланг. Айниқса хавф гурухига кирувчи ёши 60 дан ортган инсонлар билан алоқада бўлманг. Айтиб ўтиш керак, Сиз билан бирга яшовчи қолган барча оила аъзолари хам текширувдан ўтишлари ва уйдан чиқмасликлари талаб этилади.

Уйдаги ошхона ва хаммомдаги барча сочиқларни алмаштириш керак. Оиланинг хар бир оила аъзосига персонал сочиқлар ажратилиши лозим. Шахсий гигиенага оид воситалар ва идишлар хам алохидаланиши шарт. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг. Тозаликка риоя қилинг, мунтазам равишда уй ичи юзаларини маиший ювувчи воситалари билан дезинфекция қилинг.        

Тушкунликка тушманг.
Сизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган тақдирда хам вахима қилманг. Эсда тутинг, аксарият холларда касаллик сезиларли асоратларсиз кечади. Касалликни бошқаларга юқтирмаслик учун профилактика чораларига риоя қилинг, тиббий ниқоблар тутинг. Қўлингизни доимо совунлаб ювинг, изоляцияга амал қилинг.  

Post scriptum. Ўзингизда коронавирус белгилари кузатилганда шифокор ва бошқалардан яширишга ва аноним даволашга харакат қилманг. Уялманг. Бу ОИТС ёки бошқа венерик касаллик эмаски қўни-қушни ёки куда-андалар олдида хижолат бўладиган. COVID-19 инфекцияси хаво-томчи йўли билан юқади. Уни даволашни қанчалик эрта бошласангиз шунчалик тез тузаласиз ва бошқа яқинларингизга юқтиришни олдини олган бўласиз.    

www.gepamed.uz