КУЗ ВА ҚИШДА ЦИСТИТДАН ҚАНДАЙ ХИМОЯЛАНИШ КЕРАК?

КУЗ ВА ҚИШДА ЦИСТИТДАН ҚАНДАЙ ХИМОЯЛАНИШ КЕРАК?

ЦИСТИТ (чахмазак) – сийдик пуфагини яллиғланиш касаллиги бўлиб, сийдик ажратиш пайтида ачишиш хиссини сезиш, қорин паси сохасидаги оғриқ, сийдикни тез-тез ва оз-оздан ажратишга бўлган чақириқлар, сийдик рангининг тўқариши (қизариши) билан характерланади.  

Аёллар цистит билан эркакларга нисбатан 4 маротаба кўп касалланади. Бу уларда сийдик чиқарув каналини тузилиши хусусиятлари (қисқалиги ва қин ва анусга яқин жойлашиши) билан тушунтирилади. Бу бактерияларни (ичак таёқчаси ва стафилококларни) уретра ва ундан сийдик пуфагига ўтишига имкон яратади. Иммунитетни пасайиши эса яллиғланишга олиб келади.  Цистит касаллигини билан оғриш чўққиси даври куз фасли охиридан бахорнинг бошигача чўзилиши мумкин. Шу даврда организмга совуқ ўтиши ва касалликларга чалиниш мойиллиги юқори бўлади.


Циститнинг асосий сабаблари.
Иммун тизимининг мавсумий пасайиши, ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп циститни қўзишига сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар фикрича бу касаллик шунингдек, жисмоний ва рухий толиқиш, витаминлар ва минераллар етишмовчилиги оқибатида ривожланиши мумкин.

Цистит ривожланишига мойиллик яратувчи холатлар:
•    Жинсий инфекциялар (хламидиоз, кандидоз ва бошқалар);
•    Гигиена қоидаларига амал қилмаслик (ноқулай ич кийимлар, жинсий хаётдаги микротравмалар);
•    Сийдик пуфагини ўз вақтида бўшатмаслик (димланиш инфекция ривожланишига сабаб бўлади);
•    Жинсий шерикни тез-тез алмаштириш;
•    Гормонал дисбаланс (аёлларда хомиладорлик ва менопауза);
•    Қандли диабет;
•    Буйракдаги тош ва тузлар;
•    Простата бези аденомаси (эркакларда);
•    Сийдик пуфагини нотўғри катетеризация қилиш.

Циститни профилактикаси
Куз-қиш мавсумида циститни олдини олиш учун иммун тизимни мустахкам холда ушлаб туриш зарур. Бунинг учун:
•    Турли елвизаклардан қочиш ва совуқ қотмаслик, совуқ жойда ўтирмаслик, белни яхши ўраб турувчи иссиқ кийимлар кийиниш.
•    Оёқларни иссиқ тутиш;
•    Витамин-минерал комплексларини қабул қилиш;
•    Хаар куни қатиқ ва сут махсулотларини истеъмол қилиш (бу дисбактериоз холати ривожланиши ва ичак таёқчасини кўпайишини олдини олади);
•    Кунига 1,5 литрдан кам сув ичмаслик;
•    Интим гигиеник қоидаларга амал қилиш, ич кийимларни кунда алмаштириш;
•    Табиий матолардан тайёрланган ва ўлчами мос келадиган ич кийимларни кийиш;
•    Сийиш хисси пайдо бўлиши билан кичик хожатга бориш;
•    Алкоголь, аччиқ, тузли ва ёғли овқатларни кўп истеъмол қилмаслик.

Қачон врачга учраш зарур?
Циститнинг биринчи белгиси сийдик ажратишни қийинлашуви ва тезлашуви (кунига 8 махалдан ортиқ ва кечаси 2 мартадан кўп). Кичик хожатга бориш хисси хар 2-3 соатда пайдо бўлиб, оз-оз (баъзан томчилаб)  сийиш кузатилади. кейинча сийдик ажратиш йўлларида оғриқ ва ачишиш хисси қўшилади. Вақт ўтиб оғриқ қорин пастига тарқалиб доимий бўлиб қолади. Сийдик хиралашади ва лойқаланади, унда қон ва йиринг ажралмалари пайдо бўлиши кузатилиб, сийдик хидининг кескин ва бадбўйлашади.  
Хроник циститларда тана харорати 37,5-38 градусгача ўткир циститда 39-40 градусгача ортади. Ёш болаларда ва қарияларда иситма циститнинг ягона белгиси хисобланиб, бу белгини эътиборсиз қолдирмаслик талаб этилади.  Акс холда беморнинг умумий холати ёмонлашиб, бўшашиш, кўнгил айниши, қусищ ва бошқа хавфли асоратлар қўшилади.



Даволанишни нега ортга суриб бўлмайди.

Цистит белгилари кўпчиликка осон аниқланувчи ва унчалик оғир эмасдек туюлади. Кўп холларда беморлар мустақил даволаниб врачга мурожаат қилишмайди. Бу холат нотўғри бўлиб, циститни ўз вақтида ва адекват даволамаслик унинг хроник турга ўтиши ва бошқа қуйидаги асоратларга сабаб бўлиши мумкин:
•    Кўплаб қон кетиши;
•    Сийдик пуфаги деворида абсцесс, гангреноз ва ярали жараёнларни ривожланиши;
•    Буйракларни яллиғланиши (пиелонефрит);
•    Буйрак етишмовчилиги;
•    Жинсий йўлларни яллиғланиши.

Циститни диагностикаси ва даволаш.
Циститни ташхислаш ва даволаш билан уролог ва нефрологлар шуғулланади. Буйраклар ва сийдик пуфагидаги яллиғланиш ва тош-тузлар ультратовушли текшириш (УЗИ) ёрдамида аниқланади. Иммун тизим холати умумий ва биохимик қон тахлиллари натижасида аниқланади. Қайси бактериялар билан курашиш кераклиги сийдик тахлили ва сийдикни бактериал экиш орқали аниқланади.


Цистит хроник турга осонгина ўтиб, организмнинг озгина қуватсизланиши биланоқ тез-тез қайталаниши мумкин. Шунинг учун врачлар бу касалликнинг биринчи бор безовта қилиши биланоқ интенсив ва тўлақонли даволаш шартлигини таъкидлайди. Циститни тўлиқ тўхтатиш учун қуйидаги чоралар ўтказилиши лозим:
•    Тахлилларга таяниб антибактериал терапияни тўғри танлаш;
•    Яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчилар ичиш;
•    Сийдик хайдовчи дори ва гиёхлар қабул қилиш;
•    Пархезга риоя қилиш.


© www.gepamed.uz