Зарарли одатлар, касалликлар, рухий ва эмоционал муаммолар – буларнинг бари эректил дисфункциянинг сабаблари бўлиши мумкин.
Эректил дисфункциянинг сабаблари
1. Депрессия
Қўзғалиш (жинсий майл) аввал бош мияда пайдо бўлади ва кейин пастга узатилади. Турмуш муаамоларига тўлиб тошган бошда эса қўзғалишнинг ривожланиши катта муаммо. Шу сабабли депрессия хохиш ва эрекцияни кескин камайтиради. Ўз навбатида антидепрессантлар хам жинсий майлни сусайтиради.
2. Стресс
Стресс хам депрессия сингари кайфиятни бўғади. Ундан ташқари стресс доимо чарчоқ билан бирга келиб, «имкониятларни» йўққа чиқаради.
3. Алкогол
Алкоголнинг оз миқдори кайфиятни чархласада, деярли хеч ким бу «даволовчи дозада» бўлди қилмайди. Натижада «меёрнинг ортиб кетиши кузатилиб, «вақтинчалик муваффақиятсизликларга» сабаб бўлади.
4. Наркотиклар
Амфетамин, кокаин, марихуана ва бошқа наркотиклар сексуал муаммоларнинг бош сабабларидан бири хисобланади.
5. Чекиш
Сигарет қутиларида ёзилган барча нарса хақиқат. Чекиш эректил омадсизликларга сабаб бўлади.
6. Дори воситалари
Нафақат антидепрессантлар, балки бошқа дори воситалари хам потенция билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади. Айниқса бу оғриқ қолдирувчилар ва қон босимини нормаллаштирувчи дориларда яққолроқ ифодаланади. Шунга қарамасдан дориларни ичишни тўхтатишдан олдин врач билан маслахатлашиб оли тавсия этилади.
7. Жахл
Ғазаб отига минган одамнинг романтик кайфиятга мослашиши қийин кечади.
8. Ташвиш ва ўз-ўзига паст бахо бериш
Биринчидан ўзининг жинсий имкониятлари хақида нотинчланиш мавжуд имкониятларни хам нольга тенглаштиради. Иккинчидан эркакла хаётидаги хавотир ва ишончсизлик ётоғига хам кўчиб ўтиши ва «хаётни захарлаши мумкин». Ишончсизлик ва нотинчлик, барибир «эплолмайман» деган хадик, «уринишларни» зое кетказади, бош мия хам шунга программалашиб қолади.
9. Ортиқча вазн
Семиз инсонларда тестостерон миқдори паст бўлиб, у ўз навбатида жинсий майл ва эрекцияга салбий таъсир этади. Ундан ташқари ортиқча вазн гипертония ва артериял қон томирларни деворини зичлашиб, «мухим аъзоларга» қон келишини камайтиради. Яна бир камчилиги ортиқча семизлик инсоннинг ўзига бўлган муносабатига ва ўз навбатида «абжирлигига» путур етказади.
10. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар
Турли касалликлар эректил фаолиятга жавоб берувчи асаб толалари, мускуллар ва қон томирларга таъсир кўрсатади. Буларга диабет, артериал қон босимини ортиши, орқа мия шикастланишлари, тарқоқ склероз ва бошқалар киради. Проятат ёки сийдик пуфагида ўтказилган ташрихлар хам бунга негатив таъсир этади.
Эректил дисфункцияни йўқотиш йўллари
1. Зарарли одатларингизни ташланг
2. Вазнингизни назорат қилинг
3. Ўрта ер денгизи пархезига ўтинг
4. Қон босимини ўлчаб туринг
5. Спорт билан шуғулланинг
6. Тестостерон миқдорини назорат қилиб туринг
7. Анаболик стероидлар қабул қилманг
8. Стрессга қарши курашинг
9. Врачларга мурожаат қилинг
© www.gepamed.uz